UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  9 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  13 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0

"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади! Янгиликлар

"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!

Теглар :  Атлетико
Айни пайтда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Атлетико" Мадрид жамоаси иштирокида расмий тадбирлар бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Диего Симеонега жамоа сардори Коке ҳамрохлик қилди.

Диего Симеоне ва Коке "Реал"га қарши эртанги баҳс олдидан нималар деди?


"Барчага хайрли кеч. Мен ҳар доим "дерби"ларда ўйнашни истайман. Эртага яна бир ярим финал. Мақсадимиз финалга йўл олиш. Тўғри, "Реал"га қарши кўп ўйнаганман, бу ҳақда сиз ҳам айтиб ўтдингиз, аммо ҳеч қачон мотивациям сўнмаган. Эртага "Реал"ни мағлуб этиш учун жонимизни ҳам беришга тайёрмиз. Мбаппе эртанги учрашувни ўтказиб юбориши кўп нарсани ўзгартирмайди. Тўғри, у дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири, аммо рақиб таркибида йўқори даражали футболчилар кўп.

Альварез қандай даражадаги футболчи эканлигини намойиш этиб бўлган. Умид қиламанки, эртага у "Метрополитано"даги ишини такрорлайди. Жарима зарбаси ва ажойиб гол", , - дея фикр билдирди Коке эртанги баҳсдан олдин.

"Альварез ҳақида яна ва яна такрор гапиришни истамайман. Хулиан - ажойиб футболчи, айрим вазиятларни уни таърифлашнинг ҳожати ҳам йўқ.

Бариоснинг ўйини Алмаданики билан бир хил демаган бўлардим. Улар бир позиция учун курашишмайди. Устига-устак Льоренте, Кардозо ва Конор ҳам шу ерда.

"Реал"га қарши ҳар бир ўйинимиз аввалгиларидан фарқли бўлиши аниқ. Мен ҳар бир дерби бошқача кечишига ишонаман ва шунга тайёргарлик кўраман. "Метрополитано"да ўтказган ўйинимиз эртанги баҳс билан боғламаган бўлардим", - дея фикр билдирди Диего Симеоне эртанги баҳсдан олдин.

Шундан кейин ОАВ учун машғулотларни ёритиш учун эшиклар очилди. Бош мураббий журналистлар учун ажратилган дақиқаларда кўриниш бермади. Ёрдамчилари чигал ёзди машғулотларни ўтказдилар. Шунингдек, биз кутган Антуан Гризман ҳам майдонга чиқмади. Журналистлар аренани тарк этганларидан кейин Мадрид юлдузи чиққан машғулот ўтказган бўлиши мумкин.

Мен эса Сизларга тадбирдан эксклюзив фото кадрларни тақдим қиламан.


Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 янв 15:33:40
Doktor D
Натижа учун хеч нарсадан кайтмайдиган мураббий ва команда булар шунинг учунам жуда кийин уйин булади реал учун омад
   
07 янв 22:22:38
Haqiqat-2
Нодирхўжа, аввало, суратлар учун раҳмат. Лекин қўлиз анча чиқиб қолибди фотоаппарат ишлатишдан! Негадир соя борми ва қоронғи хонадан олингандек чиқибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика