UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  0 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:43"Милан" — "Интер". Таркиблар маълум  7 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  0 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  14 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  4

Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади" Янгиликлар

Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"

"Бухоро" янги аъзоси, сербиялик ҳимоячи Велко Филипович клуб матбуот хизматига илк бор интервью берди.

- Велко, сизни "Бухоро" жамоаси таркибида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Бунгача Таиланд чемпионатида 5 йил давомида юқори савияда тўп тепдингиз, жамоамизга қўшилиш варианти сизда қандай пайдо бўлди? 

- Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қилган бир неча дўстларим бор эди. Уларнинг барчаси чемпионат савияси юқори эканлигини таъкидлаб ўтишди. Агентим орқали таклиф келиб тушгач, ўзимни "Бухоро" жамоасида синаб кўришга қарор қилдим.

- Ўзбекистон чемпионатида биринчи марта иштирок этасиз. Юртимиз ва ўзбек футболи ҳақида сизда қандай маълумотлар бор эди?

- Албатта, ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда ўйин суръати жуда юқори, учрашувларда жуда кўп масофа босиб ўтилади, футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади. Шунингдек, қарши ҳужумларда жамоалар яхши ҳаракат қилиши ҳақида эшитдим.

- Ҳозирги кунда "Бухоро" жамоаси билан Анталиядаги машғулотларда иштирок этяпсиз, 3 та ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушдингиз. Жамоа ҳақида дастлабки тассуротларингиз қандай? 

- Жамоада меҳнаткаш футболчилар жам бўлишган. Биз ҳали ҳам бир-биримизни яхшироқ ўрганишга ҳаракат қиляпмиз, клубдаги барча мени жуда яхши қабул қилди. Майдонда тобора яхшиланиб бораётганимизни ҳис қиляпман.

- Клуб ва мухлислар легионер футболчидан ҳар доим кўп нарса кутишади. Боиси, сизга бўлган ишонч ва маъсулият катта...

- Албатта, менда легионер футболчи сифатида ўйнаш тажрибаси бор. Менда қандай маъсулият борлигини ҳис қилиб турибман. Ҳар доим янги чақирувлар ва қийинчиликларга тайёрман.

- Жамоа ҳимоя чизиғида Сардор Қулматов, Хуршид Мухторов каби тажрибали маҳаллий футболчилар ва ундан ташқари ҳамюртингиз Младович ҳам тўп тепади. Ҳимоядаги рақобат ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, рақобатлашиш осон бўлмайди, лекин футболчи сифатида сиз бундан фойда оласиз. Рақобат бор жойда ҳар доим ўсиш бўлади. Атрофингизда ниманидир ўрганишингиз мумкин бўлган футболчилар бўлиши ҳар доим яхши.

- Янги мавсум олдидан бухоролик мухлисларга тилакларингиз...

- Барча мухлисларимизни 1-тур учрашувига чорлаб қоламиз, мухлислар қўллаб-қувватлаши ҳар доим муҳим бўлган. Майдонда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалабалар билан уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 фев 16:08:27
Zohid Qayumov
Bular yurib Fudbol uynaydiku, qanaqa tezkorlik
   
09 фев 14:42:06
Amir
Хато эштипсиз...
   
09 фев 14:01:03
Azizbek Rustamovich
Juda tezkor? Bizni futbolchilar haqida shunday gaplar eshitish qanchalik yoqimliya. Rost bo‘lmasa ham
   
09 фев 13:52:56
+998996488823
Нодирбек Ахмаджоновга хам омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика