UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Ван Дейк: “Футболсиз яшаш оғир” Янгиликлар

Ван Дейк: “Футболсиз яшаш оғир”

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк коронавирус пандемияси туфайли АПЛдаги икки ойлик танаффусдан кейин футболни соғинганлиги ҳақида гапирди.

“Ҳозир футболсиз яшай олмаслигимни 100 фоиз тушуниб етдим. Ўз иқтидорингни намойиш эта олмаслигинг, машғулотларда тер тўкиб меҳнат қила олмаслик қийин ҳолат. Мен ўйинларни, мухлисларни, ғалабаларни, машғулотларни жудаям соғиндим. Ахир биз салкам икки ойдан буён ушбу ҳолатларни ҳис қилмаяпмиз. Айни пайтда умуман кузатилмаган ҳиссиётни бошимдан ўтказаяпман. Бу мени ўз ишимни янада қадрлашим кераклигига ўргатаяпти. Вақти келиб фаолиятимни якунлашим мумкинлиги ҳақида тасаввур қилди. Албатта мен ҳали бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Аммо қачондир шу ишга қўл уришимни эслаб ўзимни ғалати ҳис қилаяпман.

Фаолиятини якунлаш футболчи учун ниҳоятда оғир эканлигини тушуниб турибман. Кейин нима билан машғул бўлишим ҳақида саволлар келиб чиқади. Йиллар  давомида тинимсиз меҳнат қилиб, ўзинг ва оиланг учун барча шароитларни яратасан. Аммо вақти келиб шундай ҳолат бўладики, нима қилишни, нималар билан машғул бўлишни билмай қоласан”, дея ван Дейкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Liverpool Echo.

Ван Дейк 2018 йилнинг январидан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Илгарироқ футболчи “Саутгемптон”, “Селтик” ва “Гронинген” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика