Вальверде Видаль борасида қарор қабул қилди
03 янв 2020 23:31
Янгиликлар
Вальверде Видаль борасида қарор қабул қилди
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг жамоани тарк этиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ билдирди.
"Видалга тўланмаган бонуслар? Мен шартноманинг бу банди бошқа жиҳатларга таъсир қилишига ишонмайман. Видаль яхши шуғулланяпти, аммо клуб билан бирдамликда машғулот ўташи керак. Бундай вазиятга биринчи бор дуч келаётганим йўқ ва ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. Жамоа билан энг мақбул ечимни топамиз", — Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирди "AS".
"Карлес Аленья "Бетис"га кетгач, қишки трансфер мавсумида жамоани ҳеч ким тарк этмаслигини айтганман", — қўшимча қилган каталонияликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар