Украина чемпионатида 2020/21 йилги мавсум ғолиби муддатидан олдин маълум бўлди
25 апр 2021 21:00
Янгиликлар
Украина чемпионатида 2020/21 йилги мавсум ғолиби муддатидан олдин маълум бўлди
Украина Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган “Динамо” (Киев) – “Ингулец” баҳсида мезбонлар йирик ҳисобда (5:0) зафар қучиб, муддатидан олдин мамлакат чемпионига айланди.
Шу тариқа, руминиялик мутахассис Мирча Луческу “Динамо”даги дебют мавсумидаёқ Украина чемпионати бош совринини қўлга киритди ва “Шахтёр”нинг 4 йиллик гегемонлигига барҳам берди.
Киевликлар ўз тарихда 16-маротаба мазкур титулга эга чиқди. Украина чемпионати тугашига 3 тур қолган. “Динамо” ҳисобида 58 очко бўлса, 2-ўриндаги “Шахтёр”да 45 очко бор.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар