УЕФА Моуриньонинг дисквалификацияси бўйича апелляцияни рад этди
28 июл 2023 09:46
Янгиликлар
УЕФА Моуриньонинг дисквалификацияси бўйича апелляцияни рад этди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳакамни ҳақорат қилгани учун Еврокубокларнинг тўртта ўйинига четлатилганди.
Клуб бу бўйича УЕФАга апелляция берганди. Бироқ ташкилот ушбу дисквалификацияни ўз кучида қолдирди. Шу тариқа, "Рома"нинг Европа лигаси гуруҳ босқичидаги дастлабки тўртта ўйинида Моуриньо захира ўриндиғида бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финалида "Севилья"га қарши учрашувда ҳакам Энтони Тейлор "Рома"нинг етти нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатганди. Шундан сўнг Моуриньо ҳакамликдан норози бўлган ва Тейлорни ҳақорат қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар