UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  0 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

⚡️ U-20 Жаҳон чемпионати-2023'га қайси термалар йўл олиб бўлган? Янгиликлар

⚡️ U-20 Жаҳон чемпионати-2023'га қайси термалар йўл олиб бўлган?

Бугун Ўзбекистонда ўзига хос футбол байрами – 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари бошланади.

Мусобақада муваффақиятга эришган 4 иштирокчи ёшлар ўртасидаги мундиалга йўл олади.

U-20 жаҳон чемпионати 20 май куни Индонезияда бошланади ва 11 июнга қадар давом этади.

Бўлажак мундиалда қатнашадиган 24 термадан 16 тасининг номи маълум бўлиб улгурган. Индонезия мезбон сифатида қатнашмоқда ва автоматик тарзда "А" гуруҳидан ўрин олади.

Индонезия – мезбон (2-маротаба қатнашади);

КОНКАКАФ – Доминикан Республикаси (1), Гуатемала (2), Гондурас (9), АҚШ (17);

КОНМEБОЛ – Бразилия (19), Колумбия (11), Эквадор (5), Уругвай (16);

Океания – Фижи (2), Янги Зеландия (7);

Европа – Англия (12), Франция (8), Исроил (1), Италия (8), Словакия (2);

*Осиё ва Африкадан яна 4 тадан иштирокчи қўшилади.

U-20 ЖЧнинг амалдаги ғолиби Украина ҳисобланади. Энг кўп титулни Аргентина (6 та), Бразилия (5) қўлга киритган. Шунингдек, Португалия ва Сербияда 2 тадан соврин бор.

Ўзбекистон эса U-20 жаҳон чемпионатида 4 марта иштирок етган. 2003  (Аргентина, Испания ва Мали билан) ва 2009 (Гана, Уругвай, Англия) йилларда гуруҳ босқичида қатнашган. 2013 (Францияга ютқазган) ҳамда 2015 (Сенегал) йилларда чорак финалга етиб борган.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика