⚡️ U-20 Жаҳон чемпионати-2023'га қайси термалар йўл олиб бўлган?
01 мар 2023 09:25
Янгиликлар
⚡️ U-20 Жаҳон чемпионати-2023'га қайси термалар йўл олиб бўлган?
Мусобақада муваффақиятга эришган 4 иштирокчи ёшлар ўртасидаги мундиалга йўл олади.
U-20 жаҳон чемпионати 20 май куни Индонезияда бошланади ва 11 июнга қадар давом этади.
Бўлажак мундиалда қатнашадиган 24 термадан 16 тасининг номи маълум бўлиб улгурган. Индонезия мезбон сифатида қатнашмоқда ва автоматик тарзда "А" гуруҳидан ўрин олади.
Индонезия – мезбон (2-маротаба қатнашади);
КОНКАКАФ – Доминикан Республикаси (1), Гуатемала (2), Гондурас (9), АҚШ (17);
КОНМEБОЛ – Бразилия (19), Колумбия (11), Эквадор (5), Уругвай (16);
Океания – Фижи (2), Янги Зеландия (7);
Европа – Англия (12), Франция (8), Исроил (1), Италия (8), Словакия (2);
*Осиё ва Африкадан яна 4 тадан иштирокчи қўшилади.
U-20 ЖЧнинг амалдаги ғолиби Украина ҳисобланади. Энг кўп титулни Аргентина (6 та), Бразилия (5) қўлга киритган. Шунингдек, Португалия ва Сербияда 2 тадан соврин бор.
Ўзбекистон эса U-20 жаҳон чемпионатида 4 марта иштирок етган. 2003 (Аргентина, Испания ва Мали билан) ва 2009 (Гана, Уругвай, Англия) йилларда гуруҳ босқичида қатнашган. 2013 (Францияга ютқазган) ҳамда 2015 (Сенегал) йилларда чорак финалга етиб борган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар