UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

U-19 Осиё Чемпионати: Мьянма ва КХДР Жаҳон чемпионатига чиқди Янгиликлар

U-19 Осиё Чемпионати: Мьянма ва КХДР Жаҳон чемпионатига чиқди

Мьянма давлати мезбонлик қилаётган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бироз аввал чорак финалнинг дастлабки икки ўйини якунланди.

Мусобақа мезбонлари БАА билан курашди. Баҳс тақдирини иккинчи бўлим бошида мезбонлар томонидан урилган гол ҳал қилди. Шундай қилиб, гуруҳ босқичида Ўзбекистон билан дуранг ўйнаган БАА чорак финалда ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Мьянма эса ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Япония ва КХДР ўртасидаги баҳсда эса ғолибни аниқлаш қийин бўлди. Асосий вақт ҳам, қўшимча вақт ҳам 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Пенальтилар сериясида эса омад КХДРга кулиб боқди.

Соат 17:30да яна иккита чорак финал ўйини бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлари Таиланд билан курашади. Яна бир баҳс Қатар ва Хитой ўртасида кечади.

КХДР ярим финалда Ўзбекистон - Таиланд учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.

Мьянма - БАА 1:0
Япония - КХДР 1:1 (пенальтилар серияси 4:5)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика