"Турон" футболчиси терма жамоага чақирув олди

Оқил Абдубарноев
14 мар 2022, 19:14
Жорий мавсум аввалида тожикистонлик ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Шарифжон Раҳматов "Турон" сафига қўшиб олинганди.

Куни кеча 19 ёшли футболчи Тожикистон U-23 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирув олди.

Шу йилнинг 19-31 март кунлари Тожикистон U-23 терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Мазкур йиғинда водийликларнинг легионер футболчиси Шарифжон Раҳматов ҳам иштирок этадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Турон" ФК матбуот хизмати