UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  0 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  31 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами? Янгиликлар

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами?

Франческо ўша учрашувдаги воқеалар ҳақида айтиб берди.

Бундан тўрт йил аввал, яъни 2015 йил 11 январь санаси "Лацио"га қарши Рим дербисидаги тўқнашув. 

"Биринчи бўлимда мен жуда ёмон ўйнадим, худди шундай таърифни бутун жамоамизнинг ўйинига берсак бўлади. Натижада, биринчи бўлимдан сўнг – "Лацио" 2:0 ҳисобида олдинда борарди. Агар Гарсия мени алмаштирганда, унга бир оғиз эътироз билдирмасдим.  

Лекин Руди ва ёрдамчиси Фред биргаликда мен билан суҳбатлашишга қарор қилишди. Ўйин режаси, ким қайси вазиятда қаерга югуриши акс этган чизмада, фақатгина 10-рақамнинг "стрелкалари" йўқ эди. "Жарима майдонидан чиқма, Франческо, – деди мураббий. – Майдон бўйлаб югуриб юришга кучинг етмайди, аммо жарима майдони ичида сен нимадир қила оласан. Тўпни қидирма, уни сенга етказиб беришсин".

Бу кўмаклашиш ҳақидаги гап, лекин шу билан бирга менга катта маъсулият юкларди. Кийиниш хонасидан чиқиб келиб, майдонга тушдим ва дарвозабонлар мураббийи Гвидо Наннига имо қилиб, режа ҳақида маълум қилдим.

Строотман тўпни ҳаводан етказиб бергач, тезкор гол уришга муваффақ бўлдим. "Лацио" ҳимояси мени кўздан қочирди, ҳеч ким мен узоқ бурчакда, Радунинг ортида ёлғиз қолиб кетганимни сезмай қолди. Энг қизиғи, орадан 15 дақиқа ўтгач, вазият худдики такрорланди. Бу сафар тўпни Холебас ошириб берди ва Цана ва Радунинг ўртасида турганимда тўпга етиш, ҳамда зарба бериш учун йиқилаётиб зарба беришимга тўғри келди. Осон бўлмаганди. Келинг, очиқчасига айтай, жуда мураккаб гол! Бундай ҳолатда зарба беришни футбол мактабларида ўргатишмайди, бунда координацияни сақлаб қолиш жуда муҳим.

Биринчи гол мени Рим дербиси тарихида тўпурарлар пойгасининг биринчи поғонасига олиб чиқди. Иккинчиси - хайрлашув голи бўлди.

Бу менинг Рим дербисидаги сўнгги голим эди. Мен томон югураётган Гвидога кўзим тушди, у расмга тушиш дастурига кириб қўйилган телефон билан югураётган. Курва Суд ("Рома" мухлислари гуруҳи номи) ақлдан озаётганди, ҳозир мухлислар югуриш йўлакларига тушиб кетадигандек эди. Мен уларни кадрга олдим ва унинг бир четида ўзим ҳам акс эттим, табассум қилишимни кимдир келиб илтимос қилишига ҳожат қолмади. Клац ва сурат тайёр", - Тотти.

Франческо Тотти ўша машҳур селфига тушганига 4 йил бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика