Акмал Рустамов "Қизилқум"ни бошқаришда давом этади

Sherzod Nurmatov
19 янв 2026
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси бош мураббий Акмал Рустамов билан келишувни узайтирди.

Янги битим 2026 йилнинг 10 декабрига қадар мўлжалланган. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Рустамов "Қизилқум"ни Никола Лазаревичдан сўнг – 2025 йил 9 июнда қабул қилиб олганди. 

Навоийликлар ўтган мавсум унинг қўл остида 20 ўйинда майдонга тушиб, 6 та ғалаба, 7 та дуранг ва 7 та мағлубият қайд этган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz