"Тоттенхэм" ҳимоячиси Франция ёки Германия клубига ўтиши мумкин
24 авг 2018 11:08
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Франция ёки Германия клубига ўтиши мумкин
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа ҳимоячиси Дэнни Роузни бошқа клубга ўтишига қарши эмас.
"Шпорлар" АПЛда ёзги трансфер ойнаси ёпиқлиги туфайли Роуз ўрнига ҳимоячи топа олмаса ҳам футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Дэнни Роузга ПСЖ ва "Шальке-04" қизиқиш билдирмоқда.
Ҳимоячи ўтган мавсум клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилганидан сўнг "Тоттенхэм"нинг асосий таркибига кам киритилмоқда.
Фикрлар