UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  4 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Тошкент футболи — 100 ёшда Янгиликлар

Тошкент футболи — 100 ёшда

Сир эмаски, футбол мамлакатимиздаги энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда миллионлар ўйинига илк қадамлар 1912 йилда Қўқон шаҳрида ташланган бўлса, бундан аниқ 100 йил олдин Тошкентда ҳам футбол ўз куртакларини ёйа бошлаган. Шу давр мобайнида, қолаверса, собиқ Иттифоқ йилларида ҳам пойтахт ўзбек футболининг маркази бўлиб хизмат қилди. Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси эса Иттифоқ мамлакатлари клублари орасида ўзига хос обрў-эътибор қозонган. Жорий йилда Тошкент футболига бир аср тўлгани кенг нишонланмоқда.

Кеча Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод уйи"да Тошкент футболининг 100 йиллиги ҳамда Тошкент футбол ассоциациясининг (ТФА) йил якунлари бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ТФА биринчи вице-президенти Азамат Абдураимов, шунингдек, футбол фахрийлари ва фидойилари — Ахрол Иноятов, Биродар Абдураимов, Аҳмад Убайдуллаев, Геннадий Денисов, Мустафо Билолов, Рауф Инилеев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Нодирхўжа Юлдашев меҳмон сифатида иштирок этди

— Аввало, барчани Тошкент шаҳри футболи юз йиллик юбилейи билан табриклаймиз. Тошкент азалдан республикамизда футболчиларни етиштириб чиқаришда етакчи шаҳар бўлиб келган. Миллий терма жамоамиз ҳамда "Пахтакор" клубига қанчадан-қанча юлдуз футболчиларни тақдим этган. Ҳурматли Президентимизнинг футболга бўлган юксак эътибори туфайли терма жамоаларимиз тизимли равишда мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда, Осиё чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Сўнгги йилларда эса миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, 34 йиллик орзусини рўёбга чиқарди, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.

Ўтган мавсум "Бунёдкор" академияси учун ҳам сермаҳсул келди. Академиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоалари шаҳар чемпионатида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Академия директори Шавкат Саидов бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Тошкент футболининг юз йиллиги муносабати билан ўтказилган тақдирлаш маросими юқори савияда ташкил этилди. Мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, академиямиз "Бунёдкор" клуби қошидаги филиалга айлантирилди. Тизим ўзгартирилди, аммо асосий вазифамиз терма жамоаларга сифатли футболчиларни етказиб бериш бўлиб қолди. Тизим ўзгаргач, бир оиладек аҳил муҳит ярата олдик. "Бунёдкор" Ўзбекистондаги етакчи клублардан бири ҳисобланади. Мавсум давомида кўплаб ўйинларни шахсан ўзим кузатдим. ЎФА академиялари фаолияти ҳам яхши йўлга қўйилган. Жорий йил ҳисобидан академиямизда 1,5–2 минг нафарга яқин бола мунтазам шуғулланди. "Бунёдкор"нинг бугунги ютуқлари замирида аҳил жамоа бўла олганимиз, тизимнинг самарали ишлагани, аниқ талаб ва дастурлар, шунингдек, мураббийларимизнинг виждонан меҳнати ётади, — деди Шавкат Саидов.


Миразиз Мирзааҳмедов бошчилигидаги "Бунёдкор–2011" жамоаси учун ҳам ўтган йил ютуқларга бой бўлди. «Қалдирғочлар» қатор халқаро мусобақаларда ва ички турнирларда барқарор юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.

— Ўтган мавсум 2011 йилда туғилган ёш жамоамиз учун жуда самарали ўтди, дея айта оламан. Илк совринимизни Қозоғистонда туркий давлатлар жамоалари ўртасидаги мусобақада қўлга киритдик. Хитойда ўтказилган турнирда ҳам жамоамиз яхши таассурот қолдириб, учинчи ўринни эгаллади. Республика ва шаҳар чемпионатларида ҳам ўзимизни муносиб кўрсата олдик. Статистикага назар ташласак, 26 та ўйиндан фақат биттасида мағлуб бўлдик, — деди Миразиз Мирзааҳмедов.

Тадбир якунида Тошкент футболи тараққиётига муносиб ҳисса қўшган мураббийлар, футбол мутахассислари, ҳакамлар ҳамда ёшлар футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган ташкилот ва шахслар махсус соврин ва эсдалик туҳфалари билан тақдирланди. Фахрийларга кўрсатилган эътибор, ёш авлод вакилларига билдирилган ишонч маросимга ўзгача мазмун бағишлади. Бу лаҳзалар тадбир иштирокчиларида катта ҳаяжон уйғотди.

Айтиб ўтиш жоиз, бугунги кунда Тошкент шаҳри нафақат профессионал футбол, балки болалар-ўсмирлар футболи бўйича ҳам мамлакатда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Пойтахтдаги академиялар, хусусий футбол мактаблари ва спорт муассасалари орқали минглаб иқтидорли ёшлар футбол сирларини ўзлаштирмоқда. Ушбу тизим эса келажакда миллий терма жамоалар учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтаб беради.

Тошкент футболининг 100 йиллик тарихи — бу нафақат саналар ва натижалар, балки минглаб тақдирлар, меҳнат, сабр ва фидойилик тимсолидир. Бир асрлик йўл давомида пойтахт футболи ўз мактабини яратди, ўз услубини шакллантирди ва ҳали олдинда уни янги зафарлар, янги ютуқлар кутмоқда.

Юбилей тадбирининг ўтказилиши эса ўтмишга ҳурмат, бугунги кунга баҳо ва келажакка ишонч сифатида тарихда қолиши шубҳасиз.

Маросимдан суратларни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлимида кўришингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
15 дек 22:13:15
dessi anvar
ўзбек футболига ҳали 100 йил бўмади , қўқон маълумоти ҳам тошкент маълумоти ҳам нотўғри , бизда футбол 2- жаҳон урушидан кейин ривожланган
   
15 дек 17:07:02
Leader RM
1925 йил нима клуб очилган
-1   
15 дек 15:42:28
FK Barselona
Toshkent? Tanish suz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика