UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  0 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  11 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   6 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  16 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4

"Тўпчилар" қон ҳидини олди. Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа қолмади Янгиликлар

"Тўпчилар" қон ҳидини олди. Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа қолмади

Ҳозирда Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа йўқ.

Бироз олдин "Арсенал" АПЛ 19-турида уйда "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди. Шуни аниқ айтишим мумкинки "тўпчилар" ўткан 19 турдаги энг қийин ва муҳим ғалабани тантана қилишди. Роналду кетгач "қизил иблицлар"ни яхлит жамоага айлантирган Тен Хаг Манчестерда ўта мослашувчан ва эгилувчан жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўткан турда "Манчестер дербиси"даги ғалаба голланд пишираётган ош маромига етиб қолгани, буёғига рақибларга осон бўлмаслигига ишора қилганди. Хўш, Тен Хаг жамоаси қанчалар кучли? Бу саволга "Арсенал" мисолида жавоб олдик. Хуллас, Эрик бош қотириши лозим бўлган муаммолар ҳали тугамабди. 

Барчаси адолат тарозиси ўлчамлари бўйича кетмоқда.

Энди асосий мавзуга ўтсак. Умуман олганда ҳаммаси адолат тарозиси ўлчамлари бўйича кетмоқда. Пеп Гвардиола қўл остида дийдаси қотган Микел, мана 4 чи мавсум "Арсенал" лойиҳаси устида ишламоқда. Камчиликлар устида ишлай-ишлай, ахири систематик ўйин услуби қурилди, энди навбат титулларга. Артета бир неча йил аввал Пеп билан "Манчестер Сити"да қилган ишини Лондонда ҳам йўлга қўйишни бошлади. Ўртамиёна футболчилардан яхлит жамоа тузди. Синчков мухлислар биладики ҳозирги "Арсенал"да яққол етакчи йўқ, барчаси ўзаро боғламлар эвазига қурилган. Жамоа ҳисобда олдинда борса ҳам, ортда борса ҳам бир хил, белгилаб қўйилган систематик ўйин услубида ҳаракатланаверади. Муваффаққият калити эса бир инсон билан бўғлиқ.

 Харизмаси ўта юқори бўлган Артета кийиниш хонасида ҳам ўта фаол (тарқалган видеолар бунга мисол). Футболчиларни ўзига бўлган ишончини юзага чиқаришда ҳам катта ишлар қилингани кўриниб турибди. Мураббий муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилиб борди. Кетишни истаганларга чиқиш эшикларини очиб қўйди (Обамеянг), трансферларда эса максимал фойдага ишлади (Жезус, Зинченко, Партей).  "Реал Мадрид"га керак бўлмай қолган Мартин Эдегорга ишонч билдирди ва уни жамоа сардори қилиб қўйди. Ҳолланд мухлислари бизни маъзур тутишсинлар-у, айни пайтда Норвегиянинг энг кучли футболчиси ким деган савол анчайин муҳокамали. Жамоа асосий таркиб футболчиларининг деярли барчаси ўз терма жамоаларида позитсяларининг биринчи рақамли номинантлари эмас. Шундай футболчилардан енгилмас жамоа қура олиш, бу фақат ва фақат мураббийнинг кўп йиллик меҳнати самараси. Ҳозирда Англияда Артетанинг "Арсенали"ни тўхтата оладиган бирор жамоа йўқ, муҳим футболчиларнинг жароҳат олиши ёки шунга ўхшаш нохуш ҳолатлар юз бермаса 19 йиллик танаффусдан сўнг катта эҳтимол "тўпчилар" яна АПЛда чемпион бўлишади. Ҳозирча ҳаммаси шунга қараб кетмоқда...


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика