Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак"
25 мар 2023 18:20
Янгиликлар
Томас Тухель: "Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак"
"Бавария" билан шартнома имзолаш мен учун катта шараф. Оливер Кан, Ҳасан Салиҳамижич, Герберт Хайнер ва Ули Хёнессга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чет элда узоқ вақт ишлаган бўлсангиз ҳам, "Бавария"нинг аҳамиятини тушунасиз.

Клубнинг ДНКси ғалаба қозонишга чорлайди. "Бавария" ҳақида гап кетганда, ҳар доим ғалаба қозониш ва унга қандай эришиш тушунилади. "Бавария" Европанинг иқтидорли футболчиларини жамлаган энг зўр жамоалардан бири ҳисобланади. Мен бу таркиб билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Мавсум учун мақсадлар? Биз Юлиан Нагельсманн меросига таянишимиз керак, шунда биз ҳар учала турнирда ҳам соврин ютиш имкониятига эга бўламиз. Албатта, бу хавф билан бирга келади. Аммо биз босим ва стрессни яхши кўрамиз. Гап вазифага ишончли ёндашиш ҳақида кетмоқда – биз ҳар учала совринга даъвогар бўлишни истаймиз", – деди Тухель "Бавария" матбуот хизматига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар