Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди

Khoja
16 дек 2025
АS хабарига кўра, агар амалдаги бош мураббий Хаби Алонсо кетса, "Реал Мадрид" спорт директори Сантяго Солари клубни бошқариши мумкин.

Сўнгги кунларда бир нечта агентлар "Реал Мадрид" раҳбарияти билан боғланишди, аммо ҳеч ким клуб клуб ташқарисида янги бош мураббий қидираётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаган. Аслида, бунинг акси ҳақида хабар берилган. Агар ўзгариш зарур бўлса, клуб ичида Сантяго Солари билан ечим топиш мумкин.

Солари аллақачон 2018/2019 йилги мавсумда "Реал Мадрид"ни бошқарган.

"Реал Мадрид" ҳозирда Испания чемпионати жадвалида 39 очко билан иккинчи ўринда туради. Жамоа пешқадам "Барселона"дан тўрт очко ортда қолмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: AS