

Баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ушбу учрашувда "Истиқлол" шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ иштирок этди ва сариқ карточка олди.
Унинг ҳисобидаги огоҳлантиришлар сони 4 тага етди.
Шу боис футболчи мавсумнинг биринчи даврасидаги сўнгги ўйинни — "Гол-Гоҳар"га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. Ушбу ўйин 28 декабрь куни ўтказилиши керак. Иккинчи давранинг илк баҳси эса 1 январда бўлиб ўтади.



