Нойер жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойерга ўнг сон мушагининг узилиши ташхиси қўйилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Тикланиш муддати ҳозирча аниқ эмас. 

39 ёшли немис футболчиси Германия чемпионатининг 14-турида "Майнц"га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олди. Бироқ мюнхенликлар сардори ўйинни тўлиқ ўтказди.

Нойер 2011 йилдан буён "Бавария" сафида тўп тепади. У жамоа таркибида 581 учрашувда иштирок этган. 2025/26 йилги мавсумда эса унинг ҳисобида 20 та ўйин бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com