Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди
12 дек 2025 15:59
Янгиликлар
Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди
Бундеслига ноябрь ойининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Ажабланарлиси шундаки, мукофот "Бавария" футболчиси Майкл Олисега насиб этди.
Франциялтк футболчи ўтган ой Бундеслиганинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди — ўзини Мюнхен жамоасининг асосий фигураси сифатида кўрсатди. Эътиборлиси шундаки, унинг барча голлари "Фрайбург"га қарши ўйинда урилди.

Олисе ушбу мавсум барча мусобақалардаги 23 ўйинида 9 та тўп киритди ва 14 та голга ассистентлик қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, Олисе "Бавария"га 2024 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас"дан келиб қўшилганди. Ўшандан бери у Мюнхен жамоаси сафида 79 ўйинда 29 та гол урди ва 37 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар