UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  9 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Тимур Кападзе: «Эртанги ўйинга ўз режамиз бор» Янгиликлар

Тимур Кападзе: «Эртанги ўйинга ўз режамиз бор»

У-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон — Туркманистон учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб Ўзбекистон У-21 бош мураббийи Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов қатнашди.

«Ассалому алайкум. Юртимизда бундай мусобақа бўлаётганидан хурсандмиз. Турнирга тайёргарлик яхши бўлди. Олдимизга қўйган мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. Барча жамоаларга омад тилайман»,- дейди Тимур Кападзе.

«Мураббийимиз айтганидек турнир Ўзбекистонда бўлаётганидан хурсандмиз. Турнирни узоқ йиллардан бери кутяпмиз. Ўйлайманки, олдимиздаги вазифани бажарамиз»,- дейди Жасур

- Таркибга чақирилган аксарият футболчилар миллий жамоага ҳам жалб қилинди. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?

- Бир томондан хурсандмиз. Бундай ёшда футболчиларимиз терма жамоага чақирилиши яхши. Ҳозирда улар биз билан мусобақага тайёргарлик кўришмоқда.

- 2018 йилдаги чемпионга эришган жамоани биламиз. Ўша ютуқни такрорлашни ўйлаяпсизларми? Бунинг учун босим ҳис қиляпсизларми?

- Уйда ўйнаётганимиз бизга қўшимча куч ва ёрдам беради. Ҳар бир мусобақа ўзига яраша қийин ва масъулиятли. Бундан ортиқча муаммо кўрмаяпман.

- Бу турнирга ҳар бир терма жамоа мақсад билан келган. Осиё кубогига кучсиз терма жамоа келмаган. Эрон, Қатар барчалари кучли жамоа. Ўз режамиз бор. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Ўзбекистоннинг асосий мақсади нима?

- Ҳамма жамоа ғолиблик учун ўйнайди. Биринчи ўринда гуруҳдан чиқиб олдинга қараб юришда давом этишимиз керак.

- Терма жамоамизга омад тилаймиз. Тайёргарлик жараёнида қайси жиҳатлардан кўнглингиз тўлмади?

- Менимча муносиб ҳозирлик олиб бордик. Турнирга тайёрмиз. Терма жамоага жалб қилинганлари энг кучлилари.

- Янги жамоага ўтганингиздан сўнг кўп ўйин амалиётисиз қолиб кетдингиз. Мусобақага қандай ҳолатда етиб келдингиз?

- «Қайрат»га биринчи ўтганимда шундай ҳолат кузатилганди. Мураббий билан учрашганимда дастлаб Осиё чемпионатига тайёр бўлиб боришим керак деганман. Дубай йиғинидан кейин кўпроқ ўйин амалиёти бериши бошлади. Охирги йиғинларда ҳолатимни яхшилаб олдим. Ҳозир бу ҳақида эмас, майдонга чиқиб ватан учун жонни бериш ҳақида ўйлаш керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика