UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  0 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:43"Милан" — "Интер". Таркиблар маълум  8 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  1 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  14 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  4

"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди Янгиликлар

"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди

Қашқадарё вилоятида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Финал баҳсида Қаршининг "Насаф" U21 жамоаси Муборак шаҳрининг "Машъал-А" жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда "Насаф" тарбияланувчилари рақиб устидан тўлиқ устунликка эришиб, якунда 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қайд этди. Ушбу натижа орқали "Насаф" U21 жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, бош совринга эга чиқди.

ФИНАЛ

"Машъал-А" – "Насаф" 1:4

Голлар: Ҳабибуллаев Нодирхон (61) – Одилжонов Абдуллоҳ (8), Мирзабоев Араббой (24), Бўриев Бекзод (31), Ражабов Мансур (52)

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: "Насаф" U21

2-ўрин: "Машъал-А"

3-ўрин: "Супер Оил"

Шунингдек, мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилар ташкилотчилар томонидан махсус номинациялар бўйича тақдирландилар:

Энг яхши футболчи: Салоҳиддин Санақулов ("Супер Оил")

Энг яхши тўпурар: Суннат Ярашов ("Машъал-А")

Энг яхши дарвозабон: Акбарали Содиқов ("Насаф" U21)

Фото: Абдулла Дониёров

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика