UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  11

Тимур Журавель: "Осиё жамоаларининг ғалабалари тасодиф эмас" Янгиликлар

Тимур Журавель: "Осиё жамоаларининг ғалабалари тасодиф эмас"

"Матч ТВ" телеканали журналисти Тимур Журавель "Championat.asia" сайтига жаҳон чемпионати ҳақидаги илк таассуротлари ҳақида интервью берди.

- Осиё терма жамоалари, жумладан, Саудия Арабистони ва Япониянинг ЖЧдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу энди 1-тур. Уларнинг ғалабасини тасодифий демаган бўлардим. Япония - тизимли терма жамоа, тартибли ўйин кўрсатади ва маълум даражадан пасайиб кетишмайди. Саудия Арабистони эса кўз ўнгимизда катта ўсишга эришяпти. Аввалги мундиалда очилиш учрашувида Россияга 0:5 ҳисобида имконият бой берилганди, кеча эса ажойиб футбол намойиш қилмоқда. Иккинчи бўлим старти — менимча, ушбу мусобақа мен кўрган энг кучли ўйин.

- Балки дунё бўйлаб футбол даражаси тенглашаётгандир?

- Ҳар кимнинг ўз муаммоси бор. Аргентинага чамаси, мураббий ресурси етишмаяпти. Германияда эса кутилмаган натижа, аммо немислар ҳали ўз сўзини айтади. Топ жамоалар ўйини пасайди демаган бўлардим, лекин қолганлар ўсгани аниқ. 

- Аргентина ва Германия гуруҳдан чиқа оладими?

- Германия кучли, 60-дақиқагача ўйин асосан битта дарвозага яқин ҳудудда ўтди. Ва кутилмаганда, японлар режимни ўзгартирди, ҳужумда бошқача ҳаракат қила бошлади. Саудия Арабистони ҳам Аргентинага қарши учрашувда шунга ўхшаш ишни бажарди. Шундай экан барчасини вақт кўрсатади. 

- Сиз ЖЧнинг ҳозиргача ўтган барча ўйинларини жонли равишда томоша қилдингиз. Қайси терма жамоанинг ўйини қолганларга нисбатан кўпроқ ёқди?

- Футболни чинакам томоша қиляпман демаган бўлардим. Вазифам — барча ўйинларга етиб бориш, рекорд қўйиш. Инглизлар ҳақида гапирган бўлардим, улар омадсиз серияни тўхтатишди. Бироқ энг қойил қолдиргани французлар бўлди. Уларнинг ўйинга қайта олгани ва Австралияни тиз чўктиргани. Айтганча, бу икки терма ҳақида, уларнинг муаммога дуч келиши айтилганиди: инглизлар Миллатлар Лигасида А дивизиондан тушиб кетганди, французлар эса жароҳатлар сабаб кўп ўйинчиларни йўқотишди. Бироқ, яна қайтараман, бу энди биринчи тур.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика