UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Тез орада фойдаланишга топшириладиган стадионлар ФОТО Янгиликлар

Тез орада фойдаланишга топшириладиган стадионлар ФОТО

Яқин йиллар ичида бир нечта янги стадион қуриб битказилади.

Қуйида ушбу кўркам ва ҳашаматли ареналар ҳақида баъзи маълумотларни бериб ўтамиз.

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум" (Лондон, Англия)
Ким ўйнайди: "Тоттенхэм"
Сиғими: 61,000
Тахминий нархи: 750 млн. фунт
Очилиш йили: 2019


"Тоттенхэм"нинг эски стадиони XIX асрда қурилган бўлиб, ўз бағрига 36 минг мухлисни сиғдирарди. Аммо жамоага ишқибозлик қилувчилар сони ортгач, одамлар эски стадионга сиғмай қолишди. Шу боис ҳозирда янги стадионни барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Янги стадион кейинги йил фойдаланишга топширилади.

"Нуэво Месталья" (Валенсия, Испания)
Ким ўйнайди: "Валенсия"
Сиғими: 60,000
Тахминий нархи: 100 млн. евро
Очилиш йили: 2021


"Валенсия" 2007 йилдан бери янги стадионда ўйнашни орзу қилади. Бироқ доим қатор муаммолар халақит бериб келди: молиявий инқироз, хусусий ер масаласи, хўжайинлар ўзгариши. Янги стадион ўз бағрига 60 минг томошабинни сиғдиради. Аввалига 75 минг кишилик стадион қуриш мўлжалланганди. Бироқ клубнинг ҳозирги раҳбари Питер Лим трибуна майдонга яқин бўлиши учун ўриндиқлар сонини камайтирига қарор қилди.

"Брюгге" (Брюгге, Бельгия)
Ким ўйнайди: "Брюгге"
Сиғими: 40,000
Тахминий нархи: 87 млн. фунт
Очилиш йили: 2020


Бельгия футболи грандларидан бири "Брюгге"нинг янги стадиони мана шундай кўринишда бўлади. Ҳозирги стадион 29 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олмайди. Шу боис клуб янги стадион қурмоқда. Лекин ҳамма жойда ер муаммоси: аввалига клуб шаҳарнинг жануб қисмидан ер олмоқчи бўлганди, бироқ бу ҳукуматга ёқмади, натижада шимолдан ер олишга мажбур бўлди.

"Стадио Делла Рома" (Рим, Италия)
Ким ўйнайди: "Рома"
Сиғими: 52,500
Тахминий нархи: 400 млн. евро
Очилиш йили: 2020


Тез орада Римнинг жануб қисмида янги "Колизей" қуриб битказилади. "Рома" ўйнайдиган янги стадион "Стадио Делла Рома" деб номланади. Бу стадионда клубнинг ашаддий мухлислари учун 13 минг кишилик алоҳида трибуна бўлади. Стадион лойиҳасини 2014 йилда америкалик архитектор Дэн Мейс ишлаб чиққан.

"Стэмфорд Бридж" (Лондон, Англия)
Ким ўйнайди: "Челси"
Сиғими: 60,000
Тахминий нархи: 1 млрд. фунт
Очилиш йили: аниқ эмас


"Челси" хўжайини Роман Абрамович аллақачон бир миллиард пул тикишга тайёр турганди, бироқ Британия ҳукумати унга иш визаси берди. Натижада стадион қурилиши тўхтаб қолгандек. Гап-сўзларга қараганда қурилиш ишлари 2020 йилда бошланади ва икки йилдан сўнг стадион фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

"Сантьяго Бернабеу" (Мадрид, Испания)
Ким ўйнайди: "Реал"
Сиғими: 85,000
Тахминий нархи: 525 млн. евро
Очилиш йили: 2020


"Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни замонавий кўринишга келтиришни хоҳлаяпти. Эндиликда ўйингоҳ янада чиройли кўринишга эга бўлади. Стадион томи 60 метр баландликка кўтарилади. Натижада бу Европадаги энг баланд стадион бўлади. Агар стадион тўлиқ фойдаланишга топширилса, ҳар йили 150 млн.евро фойда келтириши тахмин қилинмоқда.

"Нью Камп Ноу" (Барселона, Испания)
Ким ўйнайди: "Барселона"
Сиғими: 105,000
Тахминий нархи: 360 млн. евро
Очилиш йили: 2022


"Реал"нинг асосий рақобатчиси жим қараб тургани йўқ, "Барселона" ҳам ўз стадионини янгилаш устида бош қотиряпти. Тез орада Европадаги энг катта стадион янада ҳашаматли кўринишга келтирилади. Ниҳоят, янги ўйингоҳнинг томи бўлади, бунинг устига 360 даражага айланадиган видеотабло ўрнатилади.

"Миллий" (Будапешт, Венгрия)
Ким ўйнайди: Венгрия терма жамоаси
Сиғими: 65,000
Тахминий нархи: 252 млн. фунт
Очилий йили: 2019


Бу стадион Ференц Пушкаш номидаги улкан арена ўрнига қурилади. Ўйингоҳ айнан Евро-2020 мусобақасига атаб барпо этилмоқда. Мусобақа пайтида бу ерда битта гуруҳ учрашуви, шунингдек 1/8 финалдан ўрин олган баҳс ўтказилади.

"Лусайл" миллий стадиони (Лусайл, Қатар)
Ким ўйнайди: Қатар терма жамоаси
Сиғими: 86,250
Тахминий нархи: 787 млн. евро
Очилиш йили: 2021


Қизиғи шундаки, бу стадион айнан ЖЧ-2022 учун барпо этилаётган Лусайл шаҳрида қурилади. 2006 йил қатарликлар Доҳадан 10 км. узоқликда янги шаҳар қуришни бошлаб юборишганди. 2022 йилга келиб у ерда 450 минг аҳоли яшайди. Навбатдаги жаҳон чемпионатининг очилиш ва финал ўйинлари айнан шу стадионда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика