Тевес Агуэрони футболга қайтармоқчи
26 фев 2024 14:05
Янгиликлар
Тевес Агуэрони футболга қайтармоқчи
"Манчестер Сити" ва "Барселона" собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро футболдаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
Кун 2021 йил декабрь ойи ўрталарида юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли бутсаларини михга илганди.
Кардиолог Агуэрога майдонга қайтиш имконияти борлигини айтди. Шундан сўнг Серхио Аргентинада бўлиб ўтган "Индепендьенте" – "Раcинг" учрашувида кўзга ташланди. Манбага кўра, Агуэро ўзининг "Манчестер Сити" ва Аргентина терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Карлос Тевес мураббийлик қилаётган "Индепендьенте" сафида бир қанча ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун футболга қайтишга ҳаракат қилиши мумкин.

"Индепендьенте" – Агуэро тарбия топган клуб, у фаолиятини шу ерда якунлаш учун ушбу жамоа билан хайрлашув ўйинини ўтказмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар