UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхшиларини аниқлади  0 09:32Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди"  1 09:15ПСЖ Хвича Кварацхелия трансфери бўйича «Наполи»га илк таклифини юборди  1 08:41ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади?  11 08:25Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга борадиган таркиби маълум. Таркибда иккита нафар Англияда ўйновчи футболчи бор  5 07:57Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди  3 07:31Бугун Ўзбекистон Суперкубогида «Пахтакор» ва «Насаф» ўзаро баҳс олиб боради  9 02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  32 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  3 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  3 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  4

Термадаги трансферлар Янгиликлар

Термадаги трансферлар

Теглар :  Боян Кркич
Қачонлардир Боян Кркич Мессидан кейинги ўринга қўйиларди.

«Барселона» уни авайлади, Испания эса - эркалади. Ҳозирда ушбу футболчи «Сток Сити» шарафини ҳимоя қилиш баробарида, ўз юрти - Сербия термасидан таклиф кутмоқда. Аммо бугун ушбу тезкор ҳужумчи ҳақида эмас, балки миллий жамоалар даражасида амалга оширилган трансферлар хусусида сўз юритамиз.

Ашкан Дежага

«Вольфсбург» ва «Фулхэм»даги ўйинлари орқали довруғ қозонган вингер Эронда туғилган. Аммо болалигиданоқ нотинч Шарқни сокин ғарбга алмаштирди - унинг оиласи Германиядан қўним топди. Дежаганинг футболчилик фаолияти айнан олмон ўлкасида бошланди. Ашкан илк бор ўзини Берлиннинг «Герта»сида намоён этди: пойтахт жамоаси тарихидаги энг ёш дебютантга айланди. Мавриди келганда айтиш жоизки, бунга қадар у Германия термасидан чақирув олишга эришганди. «Эрон? Ушбу юрт федерациясининг таклифига ҳеч қачон жиддий қарамаганман», - деганди Дежага қачонлардир. Албатта, 16 ёшли ўспирин жаҳоннинг энг кучли миллий жамоаси сафига қўшилиши қизиқроқ эди. Айнан шу сабаб ортиқча гапириб қўйганди, ваҳоланки, якунда бундестимда ўйнашга қарши эканлигини ҳам билдирган: «Ахир улар ярим эронлик эканимни билишади-ку». Бу сўзлари эса Германия ҳукумати аъзоларининг ҳамиятига тегди чоғи, партиялардан бири Дежагани бундестимда ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Шунга қарамай, Ашкан барибир, немис термаси либосида майдонга тушди ва Эрон миллий жамоаси таркибига қўшилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Аммо қоғозга бошқа нарса ёзилди-ю, амалда бошқа нарса қўлланди - Дежага 2012 йилдан буён аждодлари туғилиб- ўсган юрт термаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳаттоки, бу жамоа билан Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида қатнашишга ҳам улгурди.

 

Диего Коста


Жаҳон форвардлари орасида ўзининг жиззакилиги ва можароларга ўчлиги билан ажралиб турувчи Коста фаолиятини қадрдон юрти Бразилияда, «Барселона Эспортиво» клубида бошлаган. Сўнгра Португалияга бориб, «Брага» сафига қўшилди. Пиренейда уч йил тўп сургач, Испанияга - «Реал Вальядолид»га кўчиб ўтди. «Атлетико» уни айнан шу клубдан сотиб олган. Коста «матрасчилар» таркибида машҳурликка эришди, Бразилия термасидан чақирув олди. Иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушгач, кутилмаганда барчасига Испанияда эришганини таъкидлаб, «қизил фурия» шарафини ҳимоя қилмоқчи эканини билдирди.

Форвард ФИФАга тегишли тартибда хат йўллади, охир-оқибат Висенте дель Боске таркибига жалб этилди ва тақдир тақозоси билан Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатига йўл олди. Тўғри, Коста бутун Испания термаси сингари Жанубий Америкада муваффақият қозонолмади. Шунга қарамай, ушбу ҳужумчининг миллий жамоани алмаштириш қарорини унинг оғир феъл-атвори билан изоҳласак, нотўғри бўлмаса керак. Ахир бразилияликлар термасида ўтказилган иккита ўртоқлик ўйини Диегога Испания яқинроқ экани эканини англатмагандир?! Ҳозирда Коста Лондоннинг «Челси» клуби сафида барқарор ўйин кўрсатмоқда. Бироқ Испания қироллиги ҳозирча уни ўз термасига муносиб кўрмаяпти.

 

Тиаго Мотта


Ҳозирда «ПСЖ» либосида тўп сураётган таянч ярим ҳимоячиси кучли клубларда фаолият юритишга улгурган. «Барселона», «Атлетико», «Интер»... қаерда ўйнашидан қатъий назар, етакчига айланган, рақиб ҳужумларини бузишда унга етадиган бўлмаган. Шундай экан, 21 ёшида Бразилия термаси сафига жалб этилиб, КОНКАКАФ олтин кубоги мусобақасида қатнашганини оддий қабул қилиш ўринли. Кейинги саккиз йил мобайнида Тиаго терма жамоаларда кўриниш бермади, 2011 йилда эса «Скуадра Адзурра» шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрди. ФИФА унинг илтимосномасига ижобий жавоб қайтаргач, Мотта бир йилдан сўнг Европа чемпионати кумуш медалларига сазовор бўлди.

Тиагонинг бундай қарор қабул қилишига нима сабаб бўлди? Ёшлик чоғидаёқ Бразилия термасидан чақирув олганига қарамай, кейинчалик пентакампионлар таркибини кучайтиришга номзодлар рўйхатида унга жой ажратилмаганди. Мотта ҳаттоки, муайян турнир олдидан эълон қилинадиган кенгайтирилган таркибдан ҳам ўрин ола билмади. Шу тариқа, аждодларининг Италияда истиқомат қилгани ва Апеннин фуқаролигига эга эканини инобатга олиб, терма жамоа сафида ўйнаш истагини билдирди. «Мовий гвардия» унга шундай имкониятни яратиб берди ва Тиаго бундан унумли фойдаланиб қолди.

 

Софьян Фегули


Жазоир термасининг машҳур ўйинчиларидан бири Францияда туғилиб-ўсган. Профессионал футболга айнан фаранглар ўлкасида кириб келган Фегули 17 ёшидаёқ Греноблдаги муҳим шахслардан бирига айланди. 2010 йили техник жиҳатдан етук вингернинг ҳаракатлари «Валенсия» эътиборига тушди ва Софьян юксак даражадаги футболчилар - Давид Сильва, Давид Вилья ва Хуан Мата билан бирга тўп суриш имкониятини қўлга киритди. Аста-секин «кўршапалаклар» таркибидаги муҳим роллардан бирини ўз зиммасига ола бошлади. Ўз навбатида, миллий жамоа сифатида Жазоирни танлади.

Бунга қадар Софьян Франция ёшлар термаси сафига жалб этилди, Евро-2008 саралашидаги кенгайтирилган таркибдан жой олди. Жазоирда Фегули етакчи ҳисобланади, мухлис-у мутахассислар миллий жамоа ўйини айнан унинг иштирокида бошланишига кўникиб қолишган. Умуман олганда, Франция термасидаги рақобатни енгишда муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан холи эмасди. «Вест Хэм»нинг янги ўйинчиси «қора қитъа» вакилини айнан шу омил туфайли танлаган бўлса, ажабмас.

 

Боян-чи?


2006 йили ушбу футболчига иккинчи Месси сифатида қарай бошлашди - Кркич ўзининг юксак иқтидори эвазига Испания жамоатчилигида ёрқин таассурот қолдирганди. Ўзининг дебют мавсумида тез-тез рақиб дарвозаларини ишғол қилиши Испания термасидан чақирув олиш яқин эканлигини англатаётгандек эди. ЖЧ-2010 саралашида «қизил Фурия» шарафини ҳимоя қилгач, Бояннинг Европа чемпионлари таркибида порлаши кутилганди. Бироқ кейинчалик ОАВлар эътиборидан четда қолди. Месси сайёрамизнинг энг яхши икки футболчисидан бирига айланди, Боян эса ўз омадини Италия, Голландия ва Англиядан излади.

Ҳозирда у «кулоллар» таркибида голлар урмоқда, лекин Кркичнинг келажаги янада ёрқинроқ тасаввур қилинганди. Испания термасидан чақирув олмаганига анча бўлганини пайқаган футболчи отаси Сербия миллий жамоасида ўйнаганини эслади ва айнан шу мамлакат шарафини ҳимоя қилишга бел боғлади. Боян умидини уздими ёки ундаги ватанпарварлик ҳисси жўш урдими, буниси ноаниқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, ФИФА футболчининг илтимосига рад жавобини берди - Дежагага кулган омад унга қиё ҳам боқмади. Афтидан, Кркич Испания термасида ўйнашга шошилгандек. Уни Лионель Мессига қиёслашлари туфайли ўз кучига юқори баҳо берган кўринади, юлдузлик касалига чалиниб, тезда сўнди. Ваҳоланки, юксак иқтидор соҳиби эди, ҳозир ҳам шундайдир, балки.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика