UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  5 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12

Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда Янгиликлар

Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда

ЎФА техник директори Ги Киала бошчилигида Про лицензияси учун ўқув курслари сентябрь ойида старт олди.

Унда жами 21 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, шуларнинг тўрт нафари хорижлик ҳисобланади: Мирко Еличич (Австралия), Боян Миладинович (Сербия), Жасвиндер Синкҳ (Сингапур), Меҳдий Маҳдавикия (Эрон). 



Ўқув курси умумий 8 та модулдан иборат бўлиб, у 2025 йилнинг декабрь ойида якунига етади. Бельгиялик Ги Киала Про лицензияси учун ўқиш ниятида бўлган талабгорларни саралаб олиш тизимини янгилади. Шунингдек, Лига билан келишув асосида якуний битирув имтиҳони ҳамда умумий баҳолаш тизимини қатъийлаштирди. Эндиликда Про лицензияси учун таҳсил олаётган мутахассислардан барча модуллар ҳамда имтиҳонларга жиддий ёндошув талаб этилади. Хорижлик мутахассис назорати остида ташкил этилаётган курсни якунлаш ва тегишли дипломга эга чиқиш осон бўлмайди. Мазкур талаб аввалроқ ЎФА президенти томонидан техник директор олдига вазифа сифатида белгилаб берилганди.

Шунингдек, 21 нафар мутахассиснинг Европада тажриба алмашиши учун имконият яратилади. Хусусан, модуллар орасидан Бельгия сафари ҳам ўрин олган бўлиб, унинг давомида 21 нафар мутахассис Бельгия футболи тизими, мураббийлик малакасини ўрганиш ҳамда бошқа зарурий ахборот алмашиш имкониятига эга бўлади.  


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика