UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  10 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Темур Турдиев: "Рақибга майдон қийинчилик туғдирди? "Бухоро"нинг тайинли майдони йўқ-ку" Янгиликлар

Темур Турдиев: "Рақибга майдон қийинчилик туғдирди? "Бухоро"нинг тайинли майдони йўқ-ку"

Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам сўнгги дақиқага қадар қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб уларни янада қувонтирамиз, деган умиддаман. Умуман олганда баҳс тенг курашлар остида кечди, деб ўйлайман. Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоа ҳам бир биридан маҳорат борасида қолишмади. Дуранг адолатли бўлди".

- Расул Мусаев қачон сафга қайтади?
- Ҳозирда даволаниш муолажаларини олиб бормоқда. Шифокорлар тавсиясига амал қиляпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда сафимизга қайтади. Расулда яхши тезлик бор.

- Ўйингоҳга яна қўшимча ўриндиқлар ўрнатиладими?
- Қўшимча трибуналар борасида раҳбариятга маълум қилганмиз. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти.

- Улуғбек Янгибоевни навбатдаги учрашувларда кўрамизми?
- У ҳозирда мураббийлик фаолиятини бошлаяпти. Улуғбек ёш эмас. Келажакда яхши дарвозабонлар мураббийи сифатида кўплаб шогирдлар етиштириб чиқаришига ишонаман.

- Ёмғир ўйиннинг боришига қанчалик таъсир қилди?
- Ёмғир бўлса ўйин қизиқарли бўлади. Футболчилар бир жойда туриб қолмайди. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни ушлаб қолишга маҳорат етишмади.

- Нима деб ўйлайсиз, "Бухоро" характер кўрсатдими ёки "Арал Самали"?
- Албатта "Арал Самали". Тажриба ҳисобига рақиб ҳисобни тенглаштирди. Футболчилар гол ургандан сўнг диққатни йўқотиб қўймоқда. Маҳорат аста секин келади.

- "Бухоро" жамоаси бош мураббийи майдон ҳақида танқидий фикр билдирди. Бундай майдон футболчилар учун хавфли, биз ҳатто машғулот ҳам ўтказмаймиз деди. Сизнинг мазкур ҳолатга муносабатингиз қандай?
- Суъний майдонда ўйнашга мажбурмиз. Майдон чимимиз сўнгги талабларга жавоб берадиган, замонавийдир. Катта қийинчилик туғдирмайди. Рақиб жамоа мураббийи шундай деса дегандир. Биз ҳам Бухорога борганда қандай майдонда ўйнаймиз, кўрамиз. Ўзи "Бухоро" жамоасининг тайинли майдони йўқ. Улар ҳам бизга ўхшаб ҳар ерда ўйнаб юришибди. Бизларда бори шу. Йигитлар ҳеч қандай жароҳат олгани йўқ, ҳали. Табиий майдонда ўйин бошқача бўлиши табиий. Шуни ҳисобга олиб эртароқ борамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика