UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  6 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

"Арал Самали" бош мураббийи Темур Турдиев: "Бундай ҳакамлар билан узоққа бора олмаймиз" Янгиликлар

"Арал Самали" бош мураббийи Темур Турдиев: "Бундай ҳакамлар билан узоққа бора олмаймиз"

Про лиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.

"Бу икки жамоаларнинг тўқнашуви Англияда бўлгани каби ўзига ҳос дерби ҳисобланади. Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Айниқса руҳий томондан анча қийналдик. "Хоразм" жамоасини билардим. Таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Бизга нисбатан Суперлигада тўп тепган ижрочилар кўпчиликни ташкил қиларди. Маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди барибир",- дея гап бошлади мураббий.

- Норхон Шериповнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Унинг келажаги бор. Умуман олганда қониқиш ҳосил қилдим.

- Жамоанинг жорий йилдаги мақсад ва вазифалари қандай?
- Асосий вазифамиз жамоани шакллантириш. Ҳозирда шу жараён кетмоқда. Техник базамизни, жамоани шакллантириб олганимиздан сўнг босқичма-босқич Суперлига сари қадам ташлаб борамиз.

- Расул Мусаевнинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Навбатдаги ўйинларда иштирок этади. Жароҳати у қадар жиддий эмас.

- Ўйин давомида кўп хуштак чалиниш ҳолатлари юз берди. Ҳакамлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Гапириш қийин. Футболни ривожлантиришни истасак бунга жиддий эътибор беришимиз керак. Майдонда футболчилар ўртасида кураш кечади. Лекин ҳакамлар арзимаган тўқнашувларга ҳам хуштак чалишяпти. Ўйинашга бераётгани йўқ. Мен ўзим ҳам футболчи бўлганман. Мухлислар ҳам ҳакамлардан норози бўлди. Биз бундай ҳакамлар билан узоққа бора олмаймиз.

- Айнан нечта вазиятда ҳакамлар хато қилди, деб ўйлайсиз?
- "Хоразм" сафидаги 22-рақамдаги футболчи бир неча маротаба фол ишлатди. 4-5 вазиятларда ҳакамлар индашмади. Ёрдамчилар кузатиб турди. Ўтган мавсум ҳам шундай ҳолат бўлганди. Жиззахда ўйнаганимизда ҳакам яққол пенальтини қўймаган, натижада биз 1:1 ҳисобида дуранг билан қайтгандик.

- Натижани ҳисобга олмагандан "Арал Самали"нинг ўйинидан қониқдингизми?
- Юз фоиз эмаску, 80 фоиз қониқдим. Охирида йигитлар чарчаб қолишди. Мавсумга тайёргарлигимиз ҳам ҳаминқадар бўлди. Бошқа жамоалар сингари Тошкентда йиғин ўтказа олганимиз йўқ.

- Наврўз Алимов кўп юклама олган эдими?
- Ҳужумчимиз ўзида чарчоқ сезди. Тетик ва кучга тўлган футболчилар ёрдам берсин, деб уни алмаштирдик. Йигитларга максимал даражада кучларини сарфлашгани учун раҳмат айтиб қоламан. Лекин захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика