UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  1 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  6 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  8 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим” Янгиликлар

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим”

Ўзбекистон Биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Орол” – “Хоразм” (5:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Хоразм”га қарши ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди, десам муболаға бўлмайди. Очиғи, меҳмонлар дарвозасини ўн марта ишғол қилишимиз ҳам мумкин эди, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, ҳисоб йириклашгани сари футболчилар хотиржамликка берилишди. Ғалабамизга рақибнинг бугунги ҳолати ҳам таъсир қилди. Яъни, “Хоразм”нинг таркиби сезиларли даражада ёшарган. Дарвозабонини инобатга олмаса, қолганлар ёш ўйинчилар. Табиийки, уларга тажриба етишмади. 

Мана биринчи давра ўйинлари ҳам якунланди. Футболчилар 10 кунлик таътилга чиқишди. Иккинчи даврага тайёргарликни Нукусда бошлаймиз. Кейин молиявий имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда Тошкентга боришимиз ҳам мумкин. Таътил вақтида мен Тошкентга мураббийлик курсларида ўқишга бораман. “Б” лицензияси учун курсларда ўқишни режалаштирганман. 

“Орол”нинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқдим, десам ҳам бўлаверади. Чунки биз учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни топиб олдик. Йигитлар улардан нима хоҳлаётганимизни тушунишди. Натижада ўйинимиз қовушиб, ҳисобларимиз ҳам яхшиланди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика