"Орол" ПРО-лига "А" гуруҳида иштирок этмайди
17 мар 2019 15:14
Янгиликлар
"Орол" ПРО-лига "А" гуруҳида иштирок этмайди
Айни пайтга келиб А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида қатнашувчи жамоалар номи деярли тўлиқ маълум бўлиб улгурган. Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди.
Биласиз, айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди.
Шу боисдан эртага соат 11:00да ПФЛ кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Таъкидлаб ўтамиз, ПФЛ кубоги-2019 финал учрашуви 22 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар