UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  11

Темур Турдиев: "Рақибга майдон қийинчилик туғдирди? "Бухоро"нинг тайинли майдони йўқ-ку" Янгиликлар

Темур Турдиев: "Рақибга майдон қийинчилик туғдирди? "Бухоро"нинг тайинли майдони йўқ-ку"

Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам сўнгги дақиқага қадар қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб уларни янада қувонтирамиз, деган умиддаман. Умуман олганда баҳс тенг курашлар остида кечди, деб ўйлайман. Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоа ҳам бир биридан маҳорат борасида қолишмади. Дуранг адолатли бўлди".

- Расул Мусаев қачон сафга қайтади?
- Ҳозирда даволаниш муолажаларини олиб бормоқда. Шифокорлар тавсиясига амал қиляпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда сафимизга қайтади. Расулда яхши тезлик бор.

- Ўйингоҳга яна қўшимча ўриндиқлар ўрнатиладими?
- Қўшимча трибуналар борасида раҳбариятга маълум қилганмиз. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти.

- Улуғбек Янгибоевни навбатдаги учрашувларда кўрамизми?
- У ҳозирда мураббийлик фаолиятини бошлаяпти. Улуғбек ёш эмас. Келажакда яхши дарвозабонлар мураббийи сифатида кўплаб шогирдлар етиштириб чиқаришига ишонаман.

- Ёмғир ўйиннинг боришига қанчалик таъсир қилди?
- Ёмғир бўлса ўйин қизиқарли бўлади. Футболчилар бир жойда туриб қолмайди. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни ушлаб қолишга маҳорат етишмади.

- Нима деб ўйлайсиз, "Бухоро" характер кўрсатдими ёки "Арал Самали"?
- Албатта "Арал Самали". Тажриба ҳисобига рақиб ҳисобни тенглаштирди. Футболчилар гол ургандан сўнг диққатни йўқотиб қўймоқда. Маҳорат аста секин келади.

- "Бухоро" жамоаси бош мураббийи майдон ҳақида танқидий фикр билдирди. Бундай майдон футболчилар учун хавфли, биз ҳатто машғулот ҳам ўтказмаймиз деди. Сизнинг мазкур ҳолатга муносабатингиз қандай?
- Суъний майдонда ўйнашга мажбурмиз. Майдон чимимиз сўнгги талабларга жавоб берадиган, замонавийдир. Катта қийинчилик туғдирмайди. Рақиб жамоа мураббийи шундай деса дегандир. Биз ҳам Бухорога борганда қандай майдонда ўйнаймиз, кўрамиз. Ўзи "Бухоро" жамоасининг тайинли майдони йўқ. Улар ҳам бизга ўхшаб ҳар ерда ўйнаб юришибди. Бизларда бори шу. Йигитлар ҳеч қандай жароҳат олгани йўқ, ҳали. Табиий майдонда ўйин бошқача бўлиши табиий. Шуни ҳисобга олиб эртароқ борамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика