UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  31 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4

Темур Олимхўжаев: "Ўртада Жаҳон чемпионати чиптаси турибди" Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: "Ўртада Жаҳон чемпионати чиптаси турибди"

Бугун, 24 сентябрь куни ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финали олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев, чорак финал босқичидаги Ироққа қарши бўлажак ўйин борасидвги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу босқичга ҳеч ким тасодифан чиқиб қолмайди. Чорак финалгача етиб келган барча жамоалар қитъанинг шу  ёшдаги энг яхши жамоаларидир. Ироқ терма жамоасини ушбу босқичга етиб келгани билан табриклайман.



Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Чунки ўйин ғолиби Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Бу эса ўйинни жамоалар учун мураккаброқ ва мухлислар учун қизиқарлироқ бўлишига сабаб бўлади.

Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўшимча босим юклаши мумкинми? Албатта, футболчилар ҳам оддий инсонлар ва босимнинг бўлиши табиий ҳол. Аммо, шунга қарамай биз йигитларни ўйинга тўғри тайёрлаб, ўз ўйинимизни намойиш қиламиз, деб ўйлайман.



Ироқ техник ва тактик жиҳатдан турнирга яхши тайёргарлик кўрган. Шу билан бир қаторда бир неча индивидуал кучли футболчиларни ҳам кузатдим.

Ироқ ва Уммондан қай бири яхшироқ эди? Очиғи, биз чемпионатга юқори мақсадларни кўзлаб келганмиз ва ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз" - дейди Темур Олимхўжаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика