UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  1 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Темур Олимхўжаев — 70 ёшда! Янгиликлар

Темур Олимхўжаев — 70 ёшда!

Бугун, 1 апрель куни ўзбек футболи фахрийларидан бири, узоқ йиллар болалар футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган Темур Олимхўжаев ўзининг 70 ёшини қарши олди.

Шу муносабат билан Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Темур Туробовични юбилей билан табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎФА раҳбарияти ҳамда фахрийлар кенгаши вакиллари иштирок этиб, кун қаҳрамонининг узоқ ва сермаҳсул фаолияти ёдга олинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов Темур Олимхўжаевни футбол жамоатчилиги номидан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади. Унинг ҳаёт йўли ёшлар учун намуна бўлишини алоҳида таъкидлади.

Темур Олимхўжаев 1975–1979-йилларда “Пахтакор” футбол клубида тўп сурган. 1979 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, болалар футболи мураббийи сифатида иш бошлаган. 2002 йилда Виктор Борисов ва Темур Олимхўжаев бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихда илк бор U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган. Темур Туробович 2016 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан Осиё кубогида иштирок этган. Шунингдек, бир неча бор “Йилнинг энг яхши болалар футболи мураббийи” деб топилган. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика