UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  5 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  34

Тасодифий трансферлар Янгиликлар

Тасодифий трансферлар

Футбол бозори жуда мураккаб жараён. Клублар потенциал трансферлар учун янги келганларни синчиклаб танлашни ўргандилар. Аммо шундай келишувлар бўладики, бу трансферлар кўпчиликни ажаблантиради.

Қуйида мана шундай тасодифий келишувлар ҳақида сўз юритамиз. 

Артур: "Ювентус"дан "Ливерпул"га ижара (2022)

Ўтган мавсум бошида Массимилиано Аллегри Артур "Ювентус"да асосий фигура бўлишини айтган эди. Бироқ Аллегри тахминлари ўзини оқламади. У жамоага мослашиб кета олмади. Артур А Серияда 957 дақиқа давомида бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Турин клуби мухлисларининг ҳафсаласини пир қилди.

Ёзда унинг келажаги ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Аммо Артур тўсатдан “Ливерпул”га ўтди.


Янник Феррейра Карраско: "Атлетико"дан “Далянь Ифан”га 30 миллион евро эвазига (2018)

2018 йилнинг феврал ойида Карраско ажойиб формада бўлиб, кутилмаганда "Атлетико"ни тарк этиб, Хитойга йўл олди. Унинг бу йўналиши кўпчиликни ажаблантирди. Нега айнан Хитойга? У бу қарорни жаҳон чемпионати олдидан янги вазифани бажариш истаги билан изоҳлади. Аммо кейинроқ Диего Годин Карраско жуда катта маош эвазига шу қарорга келганини айтиб ўтди.

Икки йил давомида Карраско Хитойда жамоадошининг бурнини синдириб, клуб раҳбарияти ва мухлислар билан жанжаллашиб, кейин “Атлетико”га қайтди. 


Эшли Коул: "Челси"дан "Рома"га бепул трансфер (2014)

Коулнинг 2018 йилдаги интервюси:

“Менга Премер-лига клубидан ажойиб таклиф бор эди. Аммо Италияда менга жуда яхши таклиф келди. Бу онгли қарор эди, чунки мен аллақачон футболдан чарчаган эдим. Гарчи менинг атрофидагиларимнинг кўпчилиги ҳайрон бўлишди.

Эшли Коул "Рома"да бир ярим йил давомида тўп тепди. Афсуски, унинг ишлари Римда яхши кечгани йўқ. Мураббийлар футболчини ўз режаларига киритмади. Натижада Коул клуб билан шартномасини бекор қилди.


Кевин-Принс Боатенг "Сассуоло"дан "Барселона"га ижарага олинган (2018)

Боатенг "Сассуоло"да юлдуз эмас эди. Диққат қилинг, у А Сериянинг ўртамиёна клубида лидер даражасидаги ижрочи эмас.  Лекин бирданига "Барса"га ижарага берилди. Биринчи интерьвюда у шундай деди: “Мен узоқ муддатга шу ердаман. Клубга содиқлигимни исботлаш учун ҳамма нарсани қиламан – раҳбариятнинг ижара муддати тугагач, мени сотиб олишини истайман.

Олти ой ўтгач, Боатенгнинг ижара муддати якунланди. “Барселона” эса бу трансфер хато эканини англаб етган эди. 


Виктор Вальдес: "Манчестер Юнайтед"га бепул трансфер (2015)

2015 йилнинг январида Вальдес ярим йил ўйнамади. “Барселона” билан шартномаси муддати тугаганди. Аммо, бошқа клуб билан шартнома имзолашнинг иложи бўлмаганди. Натижада Вальдес кутилмаганда “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолади.

"Манчестер Юнайтед" сафида қаҳрамонимиз атиги 3та ўйинда иштирок этди. Лекин бир мавсум давомида “қизил иблислар” сафида ҳаракат қилди. Бу вақт давомида ван Гаал билан келиша олмай қолди, жамоанинг ёшларида ўйнаб кўрди. 


Жулио Сезар: "Интер"дан КПРга эркин агент сифатида (2012)

2011/12 йилги мавсум якунига кўра,  Сезар "Интер" ва Бразилия терма жамоасининг асосий дарвозабони эди. Аммо клуб А Серия жадвалида пешқадам бўлиб турган вақтида у кутилмаганда кетишга қарор қилди. 

«Мен Европанинг йирик шаҳрига бормоқчиман. Бу менинг орзуйим. Агар мен метрополда жойлашган жамоада ўйнасам, ажойиб бўлади."

Натижада, у КПРни танлади: Лондон клуби АПЛда қолиш учун астойдил курашди - собиқ Чемпионлар лигаси ғолибини танлаш мухлисларни жуда саросимага солди. Натижада, биринчи мавсумда Сезар жамоаси АПЛ билан хайрлашди.


Паулиньо: "Гуанчжоу"дан "Барселона"га 40 миллион евро (2017)

"Барселона" Паулиньо учун “Гуанчжоу”га 40 миллион евро тўлади. Бу футболчи нима учун бундай нархда ҳам керак бўлганини ҳеч ким тушунмади. Аммо, орадан бир йил ўтиб,  Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган футболчилар учун ўринлар йўқлиги сабабли уни қўйиб юборди. 


Томас Гравесен: "Эвертон"дан "Реал"га 3,4 миллион евро (2005)

“Реал”нинг собиқ бош мураббийи Вандерлей Лушембурго:

"Реал" ўша пайтда тўпни аниқ тепишга қодир бўлган озми-кўпми яхши ўйинчини сотиб олишга интилди. Бу тизимга кўра Гравесен "Реал"га ўтди.

Дарҳақиқат, Гравесен “Эвертон”да жуда яхши ўйнади. Аммо у "Реал"га мос келмади. Испанияда у бир мавсум давомида ўйнади. Кейинчалик эса “Селтик”га йўл олди. 


Даниэле Де Росси: "Рома"дан "Бока Хуниорс"да бепул трансфер (2019)

"Рома" мухлислари Франческо Тотти ва Даниэле Де Росси қанчалик севишмасин, иккисининг ҳам “бўрилар” сафидаги саргузаштлари якунланганди. Тотти охир-оқибат ўз клубида футбол билан хайрлашди. Де Росси - океан ортига йўл олди.

Унинг "Бока"га ўтиши ташқаридан ғалати туюлди. Гарчи Де Россининг ўзи жамоадаги муҳит унга доим ёқишини айтган бўлсада. Афсуски, аргентиналиклар сафида футболчи 7та ўйинда иштирок этди ва 1та гол урди. Натижада, футболчи билан хайрлашилди. 


Эрик Чупо-Мотинг: Охирги вақтдаги жамоаларига эътибор беринг...

Эрик Чупо-Мотингнинг тақдири нақадар ёрқинлигини кўриш мумкин. Унинг "Сток"даги 2017/18 йилги мавсуми унчалик муваффақиятли бўлмади. Кейинчалик унинг бошига бахт қуши келиб қўнди.

2018-2020 – “ПСЖ”;

2020 йилдан буён "Бавария".

Дарҳақиқат, Чупо-Мотингда ажойиб агент бор!


Самандарбек таржимаси 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика