UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Тарихда бугун: 19 ёшли Кримецнинг 88-дақиқадаги голи "Пахтакор"га ОЧЛда ғалаба келтирган ўйин Янгиликлар

Тарихда бугун: 19 ёшли Кримецнинг 88-дақиқадаги голи "Пахтакор"га ОЧЛда ғалаба келтирган ўйин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Ёмғирли кеча, ҳисобга олинмаган гол, "Кунг-фу Панда" ва 90-дақиқадаги гол

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2011 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "B" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Наср" (С.Арабистони), "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Садд" (Қатар) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда "шерлар" гуруҳда 5 очко билан сўнгги поғонани эгаллашган.

ОЧЛ-2011 гуруҳ босқичининг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонларида "Истиқлол"ни қабул қилган. Ўша учрашувда 19 ёшли Егор Кримецнинг 88-дақиқада киритган голи мезбонларга гуруҳдаги ягона ғалабани тақдим этган.

P.S. 9 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "B" гуруҳи
4-тур
, 19.04.2011
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 7000 томошабин
"Пахтакор" - "Истиқлол" 2:1
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Голлар: С.Андреев 29, Е.Кримец 88 - А.Борҳани 45

"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 27.Илҳом Суюнов, 21.Камолиддин Тожиев, 2.Егор Кримец, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе, 29.Владимир Козак, 28.Станислав Андреев, 14.Шерзод Каримов (12.Темур Кагиров, 90), 25.Душан Савич (16.Акмал Холмуродов, 90), 23.Алишер Азизов (18.Санъат Шихов, 72).
Захира: 33.Элдор Тожибоев, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 24.Даврон Ҳошимов, 19.Бекзод Мирҳайдаров.

"Истиқлол": 22.М.Муҳаммади, 33.П.Мунтазори, 2.А.Садеги, 31.Ж.Ширзода, 4.Ҳ.Омранзода, 32.Ҳовар Мулла Муҳаммад (6.Ҳ.Шакури, 87), 14.К.Раҳмати, 8.М.Жаббори, 17.Ф.Ашооби, 9.А.Борҳани (37.Э.Шарифат, 84), 7.Ф.Мажиди (12.М.Салеҳи, 81).

Огоҳлантиришлар: Е.Кримец 14, И.Суюнов 68 - Ҳ.Омранзода 65, А.Борҳани 71
Четлатиш: Ҳ.Омранзода 86

7000 томошабин келган ўша кунги баҳсни япониялик Юичи Нишимура бошқариб борган.


Ўша пайтда 19 ёшда бўлган Егор Кримец ҳамда 18 ёшли Владимир Козак ҳозир ҳам "Пахтакор"да.


"Пахтакор" устози Равшан Ҳайдаров.


Андреев тўпни Муртазо Жабборига бермасликка уринмоқда.


"Пахтакор" сардори Илҳом Суюнов тўп билан.


Учрашувда ҳисобни 29-дақиқада Станислав Андреев очганди.

Андреев ўша мавсум ОЧЛда иккита гол урганди.



Нишимура)))


Ёш Козак ўз авлодининг энг кучли ўйинчиси эди.


"Пахтакор" дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов.


"Шерлар"га жуда кўп фойдаси теккан легионер Кахи Махарадзе.


Шерзод Каримов ОЧЛ-2011да битта гол урганди.


Тўп учун курашда Козак ва Киануш Раҳмати.


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика