UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Тачмурод Агамуродов: "Пахтакор"га қарши баҳсда биронта ўзгариш қилмаганимизнинг сабаби бор" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Пахтакор"га қарши баҳсда биронта ўзгариш қилмаганимизнинг сабаби бор"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун йигитлар олдинги икки ўйинга қараганда яхшироқ ўйнашди. Рақиб ҳам кучли эди. Ҳимоядан ўйнадик, иккинчи таймда жуда тезкор гол ўтказиб юбордик, кейин эса 100 фоизли имкониятдан фойдалана оладик. Умуман олганда эса йигитларнинг ҳаракатларидан қониқдим, натижада эса ўз ўзидан қониққаним йўқ.

Бугун умуман ўзгариш қилмадик? Сабаби ўтган ўйинларда ўзгаришлардан кейин ўйинимиз бузилиб кетаверди. Ҳозирча бир қатор футболчилар улардан айнан нима талаб қилинаётганини охиригача тушуниб етишмаяпти.

Кенжаев, Туропов, Бегишев каби U-21 жамоасидаги футболчиларнинг ўйинларини кузатдим. Агар ўз устиларида ишлашда давом этишса албатта асосий таркибга жалб этамиз. Дастлаб биз мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олишимиз керак. Кейин аста-секин ёшларга ҳам имконият берамиз. Бу борада Ҳамиджон Актамов билан ҳам суҳбатлашдик. Навоий вилоятида кўплаб қобилиятли ёшлар бор, шу боис келажакда академияни ривожлантириш керак", - дейди Тачмурод Агамуродов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика