UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  672 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Тачмурод Агамуродов: "Пахтакор"га қарши баҳсда биронта ўзгариш қилмаганимизнинг сабаби бор" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Пахтакор"га қарши баҳсда биронта ўзгариш қилмаганимизнинг сабаби бор"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун йигитлар олдинги икки ўйинга қараганда яхшироқ ўйнашди. Рақиб ҳам кучли эди. Ҳимоядан ўйнадик, иккинчи таймда жуда тезкор гол ўтказиб юбордик, кейин эса 100 фоизли имкониятдан фойдалана оладик. Умуман олганда эса йигитларнинг ҳаракатларидан қониқдим, натижада эса ўз ўзидан қониққаним йўқ.

Бугун умуман ўзгариш қилмадик? Сабаби ўтган ўйинларда ўзгаришлардан кейин ўйинимиз бузилиб кетаверди. Ҳозирча бир қатор футболчилар улардан айнан нима талаб қилинаётганини охиригача тушуниб етишмаяпти.

Кенжаев, Туропов, Бегишев каби U-21 жамоасидаги футболчиларнинг ўйинларини кузатдим. Агар ўз устиларида ишлашда давом этишса албатта асосий таркибга жалб этамиз. Дастлаб биз мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олишимиз керак. Кейин аста-секин ёшларга ҳам имконият берамиз. Бу борада Ҳамиджон Актамов билан ҳам суҳбатлашдик. Навоий вилоятида кўплаб қобилиятли ёшлар бор, шу боис келажакда академияни ривожлантириш керак", - дейди Тачмурод Агамуродов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика