UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  7 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  19 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  410 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими? Янгиликлар

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими?

Хабарингиз бор, "Сурхон" футбол клуби ва унинг собиқ футболчиси Владимир Бубаня бир неча бор молиявий мажбуриятлар бажарилмагани сабабли ўзаро келишмовчиликка боришган.

Футболчи ҳар сафар ФИФАга бу борада арз қилган ва ФИФА хатто "Сурхон"нинг трансферини ҳам ёпган. Лекин шундай бўлса-да, клуб узоқ келишмовчиликлардан кейин ҳам яна ушбу сербиялик футболчи билан янги шартнома имзолагани ёдимизда. 

Афсуски, "Сурхон" ва Владимир Бубаня можароси яна давом этмоқда. Қизиқ жиҳати – бу энди умуман янги ҳикоя, лекин воқеалар сюжети ўша-ўша. "Сурхон" клуби ўтган йилги маош ва мукофот пуллари бўйича серб футболчиси билан тўлиқ ҳисоб китоб қилмаган. Қолаверса, Бубаня ўртадаги шартнома бекор қилингани юзасидан товон пули ҳам талаб қилмоқда. 

Апрел ойида ФИФА ушбу низоли иш юзасидан янги қарор чиқариб улгурди. Унга кўра, "Сурхон" 45 кун ичида Владимир Бубаня олдидаги қарздорликни ёпиши лозим. Агар июнгача “Сурхон” ушбу муаммони бартараф этмаса, клуб ёзда умуман янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. 

Кузатамиз, “Сурхон” – Бубаня воқеаси бу гал қандай якун топар экан!.. Сизга ҳам қизиқ-ми, азиз дўстим?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика