Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади
06 янв 17:50
Янгиликлар
Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тизза бўғимидаги жароҳат сабаб Испания Суперкубоги ўйинларида иштирок этмайди.
Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Франциялик форвард Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубогини ўтказиб юборади. Бунга сабаб — аввалроқ олинган чап оёқ тиззасидаги боғламлар чўзилиши билан боғлиқ жароҳат. Клубнинг тиббий штаби хавф-хатарларни истисно қилган ҳолда, футболчини тўлиқ соғайишга қаратилган консерватив даволаш усулини танлади.

Манбага кўра, Мбаппе аллақачон ярим финал учрашуви учун қайдномадан чиқарилган ва умуман турнирда иштирок этиши имконсиз деб топилган. Клуб ҳужумчини тезлаштирилган тарзда қайтаришдан воз кечиб, аниқ муддатлар белгиламасдан босқичма-босқич тикланиш йўлини танлаган. Футболчи учун асосий тавсия — дам олиш ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар