UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  11 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  8 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор" Янгиликлар

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор"

"Қизилқум"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Александар Станиславлевич жорий мавсумда жамоадошларининг 12та голига ҳамуаллифлик қилди.

Бу эса жорий мавсумда Суперлигадаги ассистентлар бўйича энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилди. Мавсум давомида яхши таассурот қолдирган Станиславлевич чемпионат қандай ўтгани ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

- Александар бу йил сиз учун Ўзбекистон чемпионатидаги дебют бўлди. "Қизилқум" таркибида илк бор тўп тепдингиз. Хўш, мавсум ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз? Қайси режалар ўхшади, нималар қолиб кетди?

- Ортда қолган мавсумда эсда қоларли хотиралар қолди. 6та гол ва 12та голли узатма билан муваффақиятли натижага эришдим. Дебют учун ёмон эмас, деб ўйлайман. Лекин биз кўпроғига лойиқ эдик. 

- 5-ўрин жамоанинг жорий йилги ҳаракатларига мос бўлдими?

- Ортда қолган мавсумга назар ташласам, кучли учликка кира олмаганимдан афсусдаман. Чунки бизда юз фоизли сифатли ўйинимиз бор эди. 

- Аммо охирги турларда жамоа футболчиларида кайфият кўрмадик. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувда...

- Ҳозир бўлиб ўтган ишлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Клуб янада яхшиланиши учун ишлаши керак. Уларга энг яхши тилакларимни билдираман. 

- Кейинги мавсумда яна қайси жиҳатлар, камчиликлар бартараф этилишини истардингиз?

- Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор. Мен ўз ишимни қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиламан. Бу - футбол. 

- Бу йилги шахсий кўрсаткичларингиз ҳақида...

- Ўзбекистондаги илк мавсумимда энг яхши ассистент бўлганимдан хурсандман. Бир нарсани айтишим керакки, мен Тимурдек ажойиб ва юқори даражадаги кучли ҳужумчи билан ўйнадим. Бундан шодман. 

- Ўз позициянгиздаги энг яхши футболчини айта оласизми?

- Бу - мен. 

- Кейинги режаларингиз қандай? Сизни 2023 йилда қайси жамоада кўрамиз?

- Ҳозирги режам оилам даврасида бўлиш ва футбол ҳақида ўйламаслик. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика