UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  2 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  34 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Суперлига. "Сурхон" "Металлург"ни мағлуб этиб, "Андижон"га етиб олди. Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этади Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" "Металлург"ни мағлуб этиб, "Андижон"га етиб олди. Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этади

Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси

24-тур

"Металлург" – "Сурхон" 0:1 (ТУГАДИ)

4 ноябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 16:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Достон Раҳмонов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Тамирлан Жамалутдинов (Сильванус Нимели) 56, 0:1

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов (20.Далер Шарипов,86), 14.Аброрбек Тошқўзиев (7.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 15.Сардор Абдураимов (11.Дамир Темиров,46), 17.Ризо Яздандўст, 19.Эргаш Исмоилов ( 33.Иван Йосович,79), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 77.Шаҳзод Убайдуллаев, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 12.Александр Лобанов,   21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Беҳруз Шодмонов, 24.Рўзибой Файзуллаев, 70.Алишер Хайруллаев.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов, 10.Тамирлан Жамалутдинов (27.Асилбек Жумаев,71), 15.Диёр Рамазонов, 18.Сильванус Нимели, 19.Нуриддин Ҳасанов (5.Азизбек Пирмуҳаммадов,86) 25.Беҳзод Шамсиев (8.Ҳумоюн Шербўтаев,33), 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 4.Шаҳзод Тоиров,  9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов,  77.Асадбек Каримов, 99.Комрон Сайдазимов.

Огоҳлантириш: Ризо Яздандўст ("Металлург") 58, Ҳумоюн Шербўтаев ("Сурхон") 63, Нуриддин Ҳасанов ("Сурхон") 66

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+2. Артём Потапов жамоасини яна бир вазиятда қутқариб қолди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Худойшукур Сатторов ўрнига Далер Шарипов

86. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Нуриддин Ҳасанов ўрнига Азизбек Пирмуҳаммадов тушди. 

85. "Металлург" хавфли ҳужум уюштирди. "Сурхон" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилди. 

79. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Эргаш Исмоилов ўрнига Иван Йосович тушди. 

77. Убайдуллаевнинг зарбасини жонли девор қайтарди. 

76. "Металлург" жуда қулай нуқтада жарима зарбаси ишлади. Тўп олдида Убайдуллаев 

71. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Тамирлан Жамалутдинов ўрнига Асилбек Жумаев тушди. 

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Нуриддин Ҳасанов

63. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон", Ҳумоюн Шербўтаев

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Ризо Яздандўст

56. ГОЛ. "Сурхон" чиройли комбинация ташкил қилди. Нуриддин Ҳасанов бошлаб берган ҳужумни Нимели давом эттирди. Унинг оҳиста узатмасини Тамирлан Жамалутдинов голга айлантирди.

53. ЗАРБА. Ғофурбековнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Сардор Абдураимов ўрнига Дамир Темиров, Аброр Тошқўзиев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+3. Ўнг қанот жарима майдончаси чизиғи устида "Сурхон" футболчилари жарима зарбасини ишлади. Лекин стандартдан самара йўқ. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Сатторов ва Сокал тўқнаш келди. Сатторовда барчаси жойида. 

33. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Беҳзод Шамсиев ўрнига Ҳумоюн Шербўтаев тушди. 

31. "Сурхон" футболчиси Беҳзод Шамсиев тўпга етиш чоғида оёғини қайириб олди. У алмаштирилади. 

29. ЗАРБА. Акмал Ортиқов олдинга чиқиб келганидан фойдаланиб Тамирлан Жамалутдинов зарба йўллади. Ноаниқ. 

27. ЗАРБА. Яна Убайдуллаев.  У бу сафар узоқдан зарба йўллаб кўрди. Вазият қаҳрамони "Сурхон" посбони

23. ЗАРБА. Шаҳзодбек Убайдуллаев жарима зарбасини аниқ ижро қилди. Дарвозабон Артём Потапов тўпни қийинчилик билан қайтарди. 

17. Ҳозирча дарвозабонлар мураккаб вазиятга тушгани йўқ. Чунки уларнинг дарвозаси олдида хавф юзага келмади. 

12. "Сурхон" тўпни назорат қилган ҳолда позицон ҳужумларни бошлаяпти. "Металлург" рақибига имконият бераётгани йўқ. 

7. Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

2. ЗАРБА. Убайдуллаевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

- Ўйинга старт берилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика