UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Суперлига 22-турининг 2та ўйини СПОРТ ТВда намойиш этилмайди. Нега? Янгиликлар

Суперлига 22-турининг 2та ўйини СПОРТ ТВда намойиш этилмайди. Нега?

Хабарингиз бор, Суперлига 22-турининг тақвими ПФЛ томонидан қайта эълон қилинганда мана бундай кўринишда эди.

22-тур
17 август, жума

18:30 - “Нефтчи” — “Қўқон-1912”
20:30 - “Бунёдкор” — “Сўғдиёна”
20:30 - “Бухоро” — “Локомотив”

18 август, шанба
18:00 - АГМК — “Металлург”
20:00 - “Пахтакор” — “Насаф
20:00 - “Қизилқум” — “Навбаҳор”

СПОРТ ТВ ўз дастурларини мана шу тақвим асосида шакллантирди. ТВ дастурлари ва техника таъминоти 6 август куни тасдиқланди. 13 август, тур бошланишига 4 кун қолганида ПФЛ Суперлига 22-тур тақвимига ўзгариш киритди.

17 август, жума

20:30 “Бунёдкор” — “Сўғдиёна”
20:30 “Нефтчи” — “Қўқон-1912”
20:30 АГМК — “Металлург”
20:30 “Бухоро” — “Локомотив”

18 август, шанба
20:00 “Пахтакор” — “Насаф”
20:00 “Қизилқум” — “Навбаҳор”

Унга кўра, ПФЛ АГМК — “Металлург” ўйинини 17 август санасига кўчирди. 18 август — шанба куни эса яна 2 та учрашув бўлиб ўтади. Тақвимда ўйинлар куни ва соатида ўзгариш бор. СПОРТ ТВни ПФЛ ўйинлар вақтини ўзгартириш ва ўйинлар соат 20:30 белгилаш борасида 13 августга қадар огоҳлантирилмаган. Ўйинлар КТС орқали тасвирга олинади. КТС эса СПОРТ ТВга эмас, МТРКга тегишли бўлиб, КТСлар турли давлат тадбирларини тасвирга олиш учун ҳам жалб қилинади, уларнинг иш режаси олдиндан тасдиқланади. Дастурлардаги кескин ўзгариш ва техника таъминоти сабаб, “Нефтчи” — “Қўқон-1912” ва АГМК — “Металлург” учрашувларини СПОРТ ТВ намойиш этмайди.


Рейтинг: -220   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика