Суперлига-2018 якунлари. "Локомотив" ўйинларини бошқарган ҳакамлар
15 дек 2018 10:41
Янгиликлар
Суперлига-2018 якунлари. "Локомотив" ўйинларини бошқарган ҳакамлар
Энди ҳакамларга тўхталамиз. Бу мавсум Суперлига ўйинларини жами 20 нафар ҳакам бошқарди.
Булар - Равшан Эрматов (18та ўйин), Виктор Серазетдинов (17), Владислав Цейтлин (17), Шерзод Қосимов (16), Зокир Қодиров (16), Ҳасан Рўзиев (14), Темур Тўхтасинов (14), Аҳрол Рисқуллаев (13), Азиз Асимов (12), Вадим Агишев (11), Валентин Коваленко (10), Илгиз Танташаев (10), Олим Тўйчибоев (9), Акобир Шукруллаев (5), Жасур Мухторов (3), Аскер Нажафалиев (3), Исҳоқ Ибрагимов (1), Шавкат Насибуллаев (1), Наваф Шукрулла (Баҳрайн, 1), Алиризо Фағони (Эрон, 1).
Янгича форматда ўтказилган Суперлигада ченмпион бўлиш "Локомотив"га насиб этди. Шундай қилиб "темирйўлчилар" ўз тарихларида кетма-кет учинчи марта олтин медалларни қўлга киритишди. Жамоа қайд этган натижаларни ҳамда қизиқарли маълумотларни йил давомида бериб боришга уриндик.
Келинг, энди "Локомотив"нинг Суперлигада ўйинларини бошқарган ҳакамларга тўхталсак. Суперлига ўйинларини бошқарган 20 нафар ҳакамдан 16таси "Локомотив" иштирокидаги баҳсларда ишлади. Фақат тўрт нафар ҳакам бошқармади. Қуйида жадвал асосида "Локо" ўйинларида энг кўп ишлаган ҳакамлардан бошлаб келтириб ўтамиз.
Аҳрол Рисқуллаев - 5 (4 ғалаба, 1 дуранг)
"Локомотив" - "Қизилқум" 2:2
"Локомотив" - "Насаф" 3:1
"Бунёдкор" - "Локомотив" 1:2
"Локомотив" - "Навбаҳор" 1:0
"Локомотив" - "Пахтакор" 3:2
Аҳрол Рисқуллаев бу мавсум "Локомотив"нинг бешта ўйинида ҳакамлик қилди. Бу ўйинларнинг бирортасида "Локо" ютқазмади: 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
Илгиз Танташев - 3 (1 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият)
"Локомотив" - "Металлург" 1:1
"Насаф" - "Локомотив" 2:1
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:2
Танташев бошқарган учта учрашувда "Локо" уч хил натижа қайд этди.
Зокир Қодиров - 3 (1 мағлубият, 1 ғалаба, 1 дуранг)
"Локомотив" - "Навбаҳор" 3:1
"Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0
"Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2
Навоийлик ҳакам Зокиров Қодиров бошқарган ўйинларда ҳам "Локомотив" уч хил натижа кўрсатди.
Шерзод Қосимов - 3 (3 ғалаба)
"Локомотив" - АГМК 2:1
"Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1
"Локомотив" - "Бухоро" 4:0
Шерзод Қосимов "Локомотив"нинг фақат уйдаги баҳсларида ҳакамлик қилди. "Темирйўлчилар" учала баҳсни ғалаба билан якунлашди.
Владислав Цейтлин - 3 (2 ғалаба, 1 мағлубият)
"Нефтчи" - "Локомотив" 1:4
"Металлург" - "Локомотив" 2:0
"Металлург" - "Локомотив" 0:1
"Локомотив" иштирокидаги учта ўйинда ҳакамлик қилган Цейтлин қизиғи Беободда бўлиб ўтган ҳар иккала ўйинни бошқарди.
Темур Тўхтасинов - 3 (2 ғалаба, 1 дуранг)
"Локомотив" - "Бухоро" 3:1
"Сўғдиёна" - "Локомотив" 0:0
"Бухоро" - "Локомотив" 1:3
Темур Тўхтасинов бу йил ҳисобидан "Локомотив"нинг "Бухоро"га қарши ҳам уйдаги, ҳам сафардаги баҳсини бошқарди. Ҳар иккала ўйинда "Локо" 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Азиз Асимов - 2 (2 ғалаба)
"Локомотив" - "Сўғдиёна" 2:0
"Қизилқум" - "Локомотив" 0:3
Азиз Асимов бошқарган иккита беллашувда "Локомотив" гол ўтказмасдан ғалаба қозонди.
Равшан Эрматов - 2 (2 ғалаба)
"Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1
"Пахтакор" - "Локомотив" 1:3
Равшан Эрматов бу йил ушбу жамоанинг иккита муҳим ўйинини бошқарди. Эрматов биринчи босқичда "Локо" иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилмади, фақат иккинчи босқичда бошқарди.
Валентин Коваленко - 1 (дуранг)
"Локомотив" - "Қўқон-1912" 1:1
Нивалдо рақиб дарвозабони Ўткир Юсуповга калла қўйган ўйинни айнан Коваленко бошқарганди. Шундан сўнг "Локомотив"нинг бирорта ўйинига қўйилмади.
Виктор Серазетдинов - 1 (дуранг)
"Локомотив" - "Пахтакор" 0:0
Айрим сабабларга кўра "Миллий" стадионда ўтказилган Тошкент дербисини бошқариш Серазетдинов чекига тушди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
Аскер Нажафалиев - 1 (дуранг)
"Локомотив" - "Нефтчи" 1:1
Аскер Нажафалиев ҳам "Локо"нинг битта беллашувида ҳакамлик қилди. Бунда ҳам дуранг қайд этилди.
Олим Тўйчибоев - 1 (ғалаба)
"Бухоро" - "Локомотив" 0:1
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган биринчи босқич баҳсида Олим Тўйчибоев ҳакамлик қилганди.
Алиризо Фағони - 1 (дуранг)
"Пахтакор" - "Локомотив" 1:1
Эронлик рефери бу йил Ўзбекистон чемпионатининг битта ўйинида ҳакамлик қилди.
Жасур Мухторов - 1 (ғалаба)
"Навбаҳор" - "Локомотив" 0:3
"Локомотив"нинг мавсумдаги энг охирги баҳсини бошқариш ёш ҳакам Жасур Мухторов чекига тушди.
Акобир Шукруллаев - 1 (мағлубият)
АГМК - "Локомотив" 1:0
Акобир Шукруллаев бошқарган ўйинда "Локо" сафарда имкониятни бой берди.
Ҳасан Рўзиев - 1 (ғалаба)
Локомотив" - "Металлург" 1:0
Бу мавсум Ҳасан Рўзиев "Локомотив"нинг фақат битта учрашувида ҳакамлик қилди.
"Локомотив" ўйинларини умуман бошқармаган ҳакамлар: Вадим Агишев, Исҳоқ Ибрагимов, Шавкат Насибуллаев, Наваф Шукрулла.
Кўриб турганингиздек, бу мавсум "Локо" иштирокидаги энг кўп баҳсни бошқарган ҳакам Аҳрол Рисқуллаев бўлди. У "темирйўлчилар"нинг бешта ўйинида ҳакамлик қилди.
Х.Холиқов.
Фикрлар