Суҳроб Бердиев: "Майдонга гол уриш мақсадида тушгандим"
25 апр 2017 11:38
Янгиликлар
Суҳроб Бердиев: "Майдонга гол уриш мақсадида тушгандим"
- “Металлург” билан ўйин қийин бўлишини олдиндан билардик. Чунки бу жамоа 3-4 йилдан буён асосий таркиб деярли ўзгармай келмоқда. Шунга яраша мураббийларимиз бизни ўйинга тўғри тайёрлай олишди. Биз хам бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини аниқ бажаришга ҳаракат қилдик ва натижада ғалабага эришдик.
- Ўйинда хет-трик қайд этишимни кутганмидим? Тўғриси кутмагандим, лекин майдонга гол уришни мақсад қилиб тушган эдим. Чунки гол уришни соғингандим. Рақибимиз бир киши кам бўлиб қолгани ҳам бизга қўшимча устунлик берди. 11 кишига қарши ўйнаш янаям қийинроқ бўлар эди.
- Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ғалабамизда стадионни тўлдириб, бизни қўллаб турган мухлисларимизнинг ҳиссалари ҳам жудда котта бўлди. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда барча ўйинларимизда улардан шундай қўллаб туришларини сўраган бўлардим, - дейди Бердиев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар