

Футболчилар эртага ўз қароргоҳларига қайтишади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайдилар. Айни пайтда ўтган мавсумни ижара асосида "Сўғдиёна"да ўтказган "Бунёдкор" футболчилари Сардор Азимов, Шохруз Норхонов, Нурилло Тўхтасинов "Бунёдкор" сафига қайтган.
“Сўғдиёна” 12 январга қадар ўз майдонларида машғулотларни давом эттиришади. Шундан сўнг йиғин Тошкентда давом эттирилади ва бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
Спарринг рақиблар ва машғулотларда иштирок этадиган футболчилар ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот бериб борилади.




