UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  137 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2

"Сизлар туфайли мен футболчи сифатида ўсдим ва энг яхши хислатларимни кўрсатишга муваффақ бўлдим". Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди Янгиликлар

"Сизлар туфайли мен футболчи сифатида ўсдим ва энг яхши хислатларимни кўрсатишга муваффақ бўлдим". Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"дан кетди.

У Инстаграмдаги саҳифасида Беларусь клуби билан хайрлашди.



"Ҳурматли "Энергетик" мухлислари, мураббийлари, ходимлар ва жамоага бефарқ бўлмаган барча инсонлар!

Бирга ўтказган вақтимиз учун барчангиздан миннатдорман. Бир ярим йил ичида ҳар бирингизни яхши кўриб қолдим. Ажойиб Минск ва бутун Беларусь ҳар доим хотирамда қолади.

Мен билан биргаликда майдонда ҳаракат қилган ҳар бир клубдошимга раҳмат айтаман. Барчангизга фаолиятингизда омад ёр бўлсин. "Буқа" тасвири туширилган либосда сизлар билан ўйнаш мен учун шараф эди. 

Астойдил қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Ҳар қандай натижа ва об-ҳаво шароитижа "Энергетик" ўйинларига келиб, бизни олдинга бошладингиз.

Владимир Белявский, Павел Роднёнок ва уларнинг мураббийлар штабига раҳмат. Сизлар туфайли мен футболчи сифатида ўсдим ва энг яхши хислатларимни кўрсатишга муваффақ бўлдим.

"Энергетик"да биринчи кунданоқ менга кўмаклашган Анатолий Иванович Юревичга алохида раҳмат. Сиз берган сабоқлар фаолиятим сўнгига қадар менга асқатади. Мен учун кўп вақт сарфладингиз, бу учун сиздан жуда миннатдорман.

Николай Николаевични алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Сизнинг кийиниш хонасидаги энергиянгизни ҳеч қачон унутмайман. Сиз нафақат биринчи даражали мураббий, балки қойилмақом мотиватор ҳамсиз!

Унутилмас дамларни ўтказдим. Биз биргаликда кўп нарса қилдик, биздан кутмаган нарсаларни ҳам амалга ошира олдик. Бироқ энг асосийси, ўзимизга ишондик. "Энергетик" клуб йўлида меҳнат қилаётган ходимлар ва жамоадаги зўр атмосфера туфайли муваффақиятга эришди.  

"Энергетик" менга кўп нарса берди. Умид қиламанки, мен ҳам клубга боримни бера олдим. 

Келажак учун катта мақсадларни кўзлаган ҳолда "Энергетик"ни тарк этяпман. Клубга фақат омад тилайман ва жамоа натижаларини кузатиб боришга ваъда бераман. "Энергетик" юрагимдан алоҳида жой эгаллади. 

Ҳаммангизга раҳмат!", – дейилади ҳужумчининг хайрлашув мактубида.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли форвард Беларусда чемпионатнинг энг кучли футболчиси, мавсум тўпурари ва лиганинг энг яхши ҳужумчиси деб топилган эди.

Мбаппе – 2022 йил тўпурари. Абдихолиқов Жиру билан бир қаторда (IFFHS)

Рейтинг: +12   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика