U-17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар аниқланди

Khoja
25 ноя 2025
Кеча Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган U-17 Жаҳон чемпионатининг финалчилари аниқланди.

Ўзбекистон ўсмирлар термасини ЖЧдан чиқариб юборган Италия Австрияга мағлуб бўлди, ва мундиал билан хайрлашди.

U-17 Жаҳон чемпионати. Яримфинал. 24 ноябрь

Австрия — Италия 2:0

Голлар: Мозер (57, 90+3).



Иккинчи ярим финалда эса Португалия ва Бразилия ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса омад Европа жамоасига кулиб боқди.

U-17 Жаҳон чемпионати.  Яримфинал. 24 ноябрь

Португалия — Бразилия 0:0

Пеналтилар серияси — 6:5.



Шу тариқа, 27 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида Австрия ва Португалия ўсмирлар терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia