UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  0 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ Янгиликлар

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 6-тур учрашувлари жорий йилнинг 3-8 декабрь кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

Турга вилоят футбол академияси спорт зали мезбонлик қилади.

Мазкур тур 2025 йил ҳисобидан сўнггиси бўлгани боис барча жамоалар максимал тарзда очко жамғариш пайида бўлишади. Бу эса тур ўйинларининг қизиқарли ҳамда муросасиз курашлар остида ўтишига асос бўлади. Шу маънода 6-турда биз яна кескин рақобат, ҳужумкор  ва сермаҳсул ўйинлар гувоҳи бўламиз.

6-тур олдидан амалдаги чемпион БМБ энг яқин таъқибчилари СҚБ ҳамда “Оил Стар” билан 5 очколик тафовутни сақлаб қолди. Шунингдек, ОКМК ҳам етакчиларни изма из қувиб келмоқда. Лиганинг "олтин ўрталигидан" ўрин олган жамоалар исталган баҳсда кутилмаган натижани қайд этишларига кўп бора шоҳид бўлдик. Лигада ўз мавқеини сақлаб қолиш ҳаракатидаги жамоалар ҳам бўш келишмаяпти.  

ЎФФ ҳамда “Спорт” ижодий бирлашмасининг ўзаро келишувига мувофиқ 6-турнинг барча ўйинларни “Спорт-ТВ” ҳамда “Футбол-ТВ” телеканалларида ҳамда Ўзбекистон футзал федерациясининг YouTube канали орқали тўғридан тўғри, жонли тарзда эфирга узатилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
25 ноя 13:44:43
Mahmud Ttww
БМБ Жиззах чемпионлик сари олға.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика