UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  78 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

"Сити" "Тоттенхэм"ни тор-мор этди ва АПЛда турнинг қолган воқеалари Янгиликлар

"Сити" "Тоттенхэм"ни тор-мор этди ва АПЛда турнинг қолган воқеалари

Марат Аксанов якунига етган Англия Премьер-Лигасининг 18-тури ҳақида.

«Манчестер Юнайтед» «Вест Бромвич»ни таслим қилди

Тажрибали Алан Пардью «Бромвич» устози сифатида тўртинчи ўйинни ўтказди. Олдинги учта ўйинда унинг шогирдлари умуман гол ура олишмади, лекин 2та дуранг қайд этганди. 

27-дақиқада Ромелу Лукаку ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач Лингард жарима майдони чизиғидан зарба бериб иккинчи голни урди, бу вазиятда тўп Хегазига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди, Форстер бу зарбани қайтара олмади. 

77-дақиқада мезбонлар бурчак тўпидан сўнг ҳисобни қисқартиришди. Эванс боши билан Баррига пас берди, тажрибали ярим ҳимоячи 3 метрдан гол урди. 

Осон бўлмаган ўйинда «Манчестер Юнайтед» муҳим ғалабага эришди ва 2-ўринга қайтди. 


«Ливерпуль» «Борнмут»ни мағлуб этди

"Борнмут" кетма-кет 5та учрашувда ғалабага эриша олмади ва хавфли зонага жуда яқин турибди ва дуранглар туфайли улар 16-ўринда. "Ливерпуль" "Эвертон" ва "Вест Бромвич" билан дуранг ўйнаб, сўнгги икки баҳсда очко йўқотди.

"Мерсисайдликлар" ўйинни жуда яхши бошлашди, Коутиньо баҳс стартида ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси тўсинга тегди. Бразилиялик ушбу баҳсда ажралиб турди ва кўплаб вазиятлар яратди. 20-дақиқада айнан у ҳисобни очди. Чап қанотда ҳимоячиларни алдаб ўтган Коутино яқин бурчакка зарба берди ва Беговичга имкон қолдирмади.

5 дақиқадан сўнг Ловрен ҳисобдаги устунликни оширди. 44-дақиқада эса Салах ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимда "Ливерпуль" ўзининг одатий ўйинини намойиш этди ва прессинг орқали рақибни қийнашда давом этди ва бу ўз фойдасини берди. Чемберленнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб, Фирминога тушди ва у бўш дарвозани қийинчиликсиз нишонга олди. Шундай қилиб, баҳс 4:0 ҳисобида "Ливерпуль"нинг ғалабаси билан якунланди.


"Манчестер Сити" "Тоттенхэм"га имкон бермади



Бу мавсум "шаҳарликлар"ни топ-6 жамоалари орасида ҳеч ким тўхтата олмади. "Тоттенхэм" "Этихад" стадионида шарманда бўлди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида бурчакдан узатилган тўп Гюндоганнинг голи билан якунланди. Бу немис ярим ҳимоячисининг жорий мавсумдаги илк голи. Дарвоза ишғол этилганидан сўнг "Сити" ҳужумлар сериясини давом эттирди.

Учрашувнинг иккинчи қисмида "Тоттенхэм" хавфли вазиятлар ярата бошлади, аммо Эдерсон ўз дарвозасини ишончли қўриқлади. Жорий мавсум фантастик ўйин кўрсатаётган Кевин Де Брюйне 70-дақиқада гол урди. Беш дақиқа ўтиб "шпорлар" Де Брюйнени ўз жарима майдончаларида йиқитишади, Жезус эса бу имкониятни голга айлантира олмайди. Бироздан сўнг Сане Стерлингни ажойиб вазиятга чиқаради, Рахим АПЛдаги ўзининг навбатдаги голини нишонлайди. Учрашувнинг 90-дақиқасида Стерлинг яна бир гол уришга муваффақ бўлади. Баҳс якунланишига бир неча сониялар қолганида Эриксен "Тоттенхэм"нинг иккинчи аниқ зарбасини йўллаб, ўз жамоасининг ягона голига муаллифлик қилади.

Ўйин тўлиқ "Манчестер Сити" назоратида ўтди. "Шаҳарликлар" "BoxingDay"дан муваффақиятли ўтишса, чемпионлик масаласини ижобий ҳал қилишади.


"Челси" ва "Арсенал" минимал ҳисобда ғалабага эришди

"Челси" жорий мавсумда совринни ҳимоя қилиш учун имкониятдан айрилди, аммо кумуш учун курашиши мумкин. Антонио Конте ўртамиёна жамоаларга қарши баҳсларда очко йўқотмоқда. "Саутгемптон"га қарши учрашувда "кўклар" кўплаб вазиятлар яратди. 45-дақиқада Эден Азар ишлаган жарима зарбасини Маркос Алонсо голга айлантирди. Ўйинда бошқа гол урилмади ва "аристократлар" муҳим 3 очкога эга чиқишди.


"Арсенал"нинг "Саутгемптон" ва "Вест Хэм"га қарши икки дуранги туфайли, "тўпчилар" "Ньюкасл" билан баҳсда фақат ғалаба мақсадида майдонга тушишди.

23-дақиқада Озил Ляказеттнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Жавоб қайтариш учун "Ньюкасл"нинг кучи етмади ва учрашув 1:0 ҳисобида Арсен Венгер шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг лондонликлар турнир жадвалида 5-ўринда туришибди.


EPLmanager.com сайтида турнинг энг яхши жамоаси:


EPLManager.com сайтининг 18-турдаги энг яхши футболчилари:


EPLManager.com сайтида Билайн-лиганинг топ-10 фойдаланувчиси:

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика